Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳайдовчилик гувоҳномаси ЙПХ ходими томонидан олиб қўйилиши мумкинми?

2210

Агар содир этилган ҳуқуқбузарлик учун қонунчиликда транспортни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тарзидаги жазо қўллаш белгиланган бўлса, ҳайдовчилик гувоҳномаси ЙПХ ходими томонидан олиб қўйилиши мумкин.

Бошқа ҳолларда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйишга йўл қўйилмайди.

Ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилганда маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённомага, шунингдек ҳайдовчилик гувоҳномасининг талонига тегишли ёзув киритилади ва талон ҳайдовчига қайтариб берилади.

Масалан: хавфсизлик камари тақмаганлиги учун ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб қўйиш мумкин эмас.

Маст ҳолда транспорт воситасини бошқарганлик учун эса ҳайдовчилик гувоҳномаси олиб қўйилади чунки, ушбу ҳуқуқбузарлик учун  транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш жазоси белгиланган.

Эслатма: транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилиш чораси фақат суд томонидан қўлланилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон ТИВ Афғонистондаги террорчилик ҳужуми бўйича баёнот берди

689 07:26 01.12.2022

Об-ҳавода кескин ўзгариш кутилмоқда

1082 11:54 30.11.2022

2022 йил 1 декабрдан...

859 10:57 30.11.2022

Президентнинг Саудия Арабистонига ташрифидаги келишувлар амалга татбиқ қилинмоқда

668 16:08 29.11.2022

Мамлакатимизда шакар ишлаб чиқариш ҳажми ошди

345 15:30 29.11.2022

Путин Тоқаевга Россия, Қозоғистон ва Ўзбекистон иттифоқини тузишни таклиф қилди

932 09:10 29.11.2022
« Орқага