Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолди» – Президент Шавкат Мирзиёев

463

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов каналида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси ва йўллардаги хавфли ҳолатлар ҳақида сўзлари келтирилган.

"Бир муҳим масалага барчанинг эътиборини қаратмоқчиман. Умуман, ҳайдовчилик гувоҳномасини ўқимасдан олиш оддий ҳолга айланиб қолди. Шунинг учун авариялар сони соат сайин ошиб бормоқда", деган Президент йиғилишда.

Бу муаммони бартараф қилиш учун мутасаддиларга, аввало, ўқитиш тизимини тубдан такомиллаштириш, иккинчидан, ўқитмасдан ва ўргатмасдан гувоҳнома бериш “жинояти”га қарши жазони кучайтириш бўйича қонунчиликка қўшимча киритиш юзасидан таклиф киритиш топшириғи берилди. 

Йўлларда хавфсиз ҳаракатланишга шароит яратиш, авария ва ўлим ҳолатларини кескин қисқартириш, бунинг учун ҳаракатни бошқаришни тўлиқ рақамлаштириш зарурлиги кўрсатилди. Шу муносабат билан Ички ишлар, Адлия вазирликлари, Бош прокуратурага аниқ топшириқлар берилди.

Бунга муносабатини билдирган сиёсатшунос Камолиддин Раббимов шундай дейди: «Менинг кузатишларимга кўра, Ўзбекистонда, ҳайдовчилик гувоҳномасини сотиб олиш – жуда кенг тарқалган. Бир нечта танишларим “менинг ўзим ҳам сотиб олганман” деб, ўзлари тан олиб, кулишади. Баъзи танишларимни айтишича, сотиб олинган ёки малакасиз гувоҳнома олган ҳайдовчилар салмоғи 90%дан ҳам ошиши мумкин. Ўзбекистон йўлларида юрганда, ўзимни камикадзелар орасида юргандек ҳис қиламан. Францияда 67 миллион аҳоли бор, мошиналар сони 40 миллиондан зиёд. Лекин, йилда бир марта авария кўрсак кўрардик ёки у ҳам бўлмасди. Бу ерда кунига кун ора, автоҳалокат... 

Қолаверса, йўлларда йўл ҳаракати белгилари умуман етишмайди. Белги қўйишда чалкашликлар ҳам жуда кўп. Масалан, Самарқанддан Тошкентга йўлга чиққан ҳайдовчи, қандай тезликда ҳайдаши кераклигини, доим ҳам билавермайди. Сабаби, белгилар мутлақ етишмайди. Айниқса кечаси, бу одамларни жиддий чалғитади, адаштиради. Аҳоли пункти ва дарёни билдирувчи белги, бир хил фонда ва ёзув стилида ифода қилинади. Бундай мисоллар ўнлаб... Ички ишлар вазирлигининг сиёсати шуки, одамлар кўпроқ хато қилса ва кўпроқ жарима тўласа».

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳасан Басрий: Нечун йиғламайсиз?

94 12:00 20.05.2022

Бу йил янада  кўпроқ ўзбекистонлик ҳажга боради

388 11:25 20.05.2022

Time журнали “Йил одами”ни эълон қилди

450 11:00 20.05.2022

Мисрлик талаба қиз илк марта Қуръонни тўлиқ ҳолда қайта ёзди

222 10:35 20.05.2022

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

728 10:05 20.05.2022

Бир миллиондан зиёд қочқин Украинага қайтди

140 09:40 20.05.2022
« Орқага