Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Таҳлил

«Ҳаётимизни озгина қийинлаштириш ҳисобига ҳадисга амал қилишга тайёрмизми?»

2236

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ покдир, покликни яхши кўрадир. Озодадир озодаликни яхши кўрадир. Карамлидир карамни яхши кўрадир. Сахийдир сахийликни яхши кўрадир. Бас, ҳовли жойларингизни озода қилинг. Яҳудийларга ўхшаманг”, - дедилар”. Муслим, Насоий ва Термизийлар ривоят қилишган.

Эрталаб чиқиндини қутисига солар эканман, эътиборимни тортган нарса чиқиндининг 90 фоизи пластик пакетлардан иборат экани бўлди. Ҳар сафар дўкондан нимадир олаётганда пакетларнинг кўплиги юрагимни хижил қиларди, лекин эътибор қилсам, бизнинг уйимиздаги аҳвол ҳам шу экани, мени ҳам бу борада нимадир қилишимга туртки бўлди.

Янги қонунга кўра, ушлагичлари бор пакетлар пуллик бўлди, бу албатта уларни супермаркетдаги истеъмолини камайтирди, лекин дўкон ичида пуллик бўлмаган пакетларнинг каттароқлари ишлатила бошлади. Яъни энди ушлагичли пакет ўрнига шунчаки ушлагичсиз пакетларни ишлата бошладик. Пуллик бўлган ушлагичли пакетларни озроқ олишга ҳаракат қиламиз, холос. Бу эса муаммони яна ортга қайтаргандек...

Пластик пакетлардан фақат бир марта фойдаланишимиз, уларни чиримаслиги ва ҳамма жойни ифлос қилиши ҳақида гапиришга ҳожат йўқ. Озгина шамол бўлса, осмонда учаётган пакетлар ҳаммамизни эътиборимизни тортади. Бу борада биз нима қилишимиз мумкин, яъни келажак авлодни тарбия қилаётган муслим ва муслималар юқорида келтирилган ҳадисга амал қилган ҳолатда нима қила оламиз?! Ҳаётимизни озгина қийинлаштириш ҳисобига ҳадисга амал қилишга тайёрмизми? Болаларимизга қандай тарбия бера оламиз?

Шу саволларни ўйлаб бугунги харидимда пакет ишлатмасликка қарор қилдим. Болалар билан дўконга чиқар эканмиз, уйдан латта халта олиб олдик, керакли нарсаларни тарози устига қўйиб нарх қоғозларни латта халта устига ёпиштиравердик, ҳайрат билан қараган дўкон хизматчиларига: “Бугун биз табиатни асрашга қарор қилдик,” деб айтдик. Шу оддий нарса қалбимга сокинлик олиб кирди.

Агар ҳар куни, ҳар биримиз, ҳеч бўлмаганда биттадан пакет истеъмолини камайтирсак, ахлат қутиларда миллионлаб пакетлар камаяди. Буни болаларимизга тушунтира олсак ва ўргата олсак, келажак учун фойдали иш қилган бўламиз.

Сўзим охирида мавзуга алоқадор яна бир ҳадис келтирмоқчиман, хулоса ўзингиздан:

Абу Довуд ва Насоий ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Енглар, ичинглар, кийинглар ва садақа қилинглар, исроф ва мутакаббирлик бўлмаса бас” деганлар

Муслима она кундалиги телеграм каналидан олинди

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Катта фиқҳ энциклопедияси: иброни рад этиш

265 22:05 03.12.2021

Динимни ўрганаман: Қуръоннинг ўзбекча таржимасини ўқиса хатм қилган ҳисобланадими?

644 20:05 03.12.2021

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

596 10:05 03.12.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: ибронинг рукнлари - қабул

518 22:05 02.12.2021

Динимни ўрганаман: Қуръонни неча кунда хатм қилиш лозим?

1068 20:05 02.12.2021

Работ – 2022 йилда ислом дунёсининг маданият пойтахти 

288 14:10 02.12.2021
« Орқага