Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Хайр-эҳсонлар ошкора қилинса...

2858

Эски манбаларда закот, ушр ва фитр каби садақа-эҳсонларни ошкора ва ҳаммага кўрсатиб, барчага билдириб берилиши кераклиги айтилади. Мутлақо ихтиёрий, хайр-эҳсон қилишга зарурат бўлмаган пайтларда эса нафл эҳсонлар махфий, ўнг қўл берганни чап қўл билмасин тариқасида берилиши хуш кўрилади. 

Бугунги кунда хайр-эҳсонга, закот ва садақалар берилишига зарурат бўлиб турибди. Бундай пайтларда ошкора, бошқаларга ибрат ва ўрнак тарзда ҳаммага билдириб, хайр-эҳсонларни шаффоф тарзда қилиниши лозим. Шунда, кимнинг ким экани билинади, биров-бировдан уялганидан савоб ишга бош қўшади, ўрнак олади, қатордан қолмай дейди, оммавий хайр-эҳсонлар акциялари вужудга келади. 

Ахборот воситалари хайр-эҳсон қилганларни оммага билдириб боришлари керак. Хайр-эҳсон фонд ва жамғармалари ҳам шаффоф бўлмоғи лозим ва шарт. Ҳамма нарса шаффоф бўлса, адолат бўлади. 

Тадбиркорларимиз барака топишсин, спортчиларимиз ҳам ниятига етсин. 

Аллоҳ ҳамманинг эҳсонини қабул қилсин...

Ҳамидуллоҳ Беруний

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нигериянинг Афғонистонга хайрия ёрдами олқишланди

466 17:05 05.03.2022

Вақф фонди томонидан Жиззахдаги ночор оила фарзандларининг хатна тўйи ўтказилди

884 17:20 31.08.2021

Минглаб аҳоли тоза ичимлик суви билан таъминланди

1329 09:06 31.08.2021

Вақф фонди олис қишлоққа Рамазон туҳфасини олиб борди

1049 18:30 02.05.2021

Турк тадбиркорларидан беғараз ёрдам

1671 11:00 08.04.2021

Вақф фонди Сирдарё вилоятида хайрия эҳсонларини тарқатди

679 12:35 16.02.2021
« Орқага