Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Ҳазрати Алига ханжар урган хавориж

2915

661 милодий санада бадбахт хавориж Абдурроҳман ибн Мулжам мўминлар амири Али ибн Аби Толиб каррамаллоҳу важҳаҳуни бомдод намози пайтида қатл қилган!

Али ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳу таърифдан юқори турадиган зотдир. Қанчалар чиройли гапирмайлик, гапимиз у зотни таърифлай олмайди. 

Али ибн Аби Толиб бемисл паҳлавон, жасур, баҳодир, ҳаким ва зоҳид, соғлом фикрли, замзам каби покиза, мусҳаф оятлари каби ширин инсон эди. У жаннат аёлларининг саййидаси бўлмиш Фотимаи Заҳронинг эри, жаннат ёшларининг саййидлари бўлмиш Ҳасан ва Ҳусайнларнинг отаси эди, розияллоҳу анҳум! У ҳақида қанча гапирилса оз!

Бу покиза зотни буёққа қўйиб туриб, гапни бадбахт Абдурроҳман ибн Мулжамдан давом эттирамиз.

Абдурроҳман ибн Мулжам бизга динни нотўғри англашда мисол бўлади. Олдин уни кўрган киши бунинг ниҳояси шунақа бўлади, деб хаёлига ҳам келтирмас эди. У Қуръон ҳофизи эди. У Қуръонни бевосита Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳунинг оғзидан олган эди. Муҳкам ва муташобиҳни яхши билар эди. У Миср фатҳида иштирок қилган, Сиффин жангида Али розияллоҳу анҳу томонида туриб жанг қилган эди. Сўнгра бошқа хаворижлар каби мўминлар амирининг Сиффинда ҳакамликни қабул қилганини кўтара олмади. Ана шундан кейин Али розияллоҳу анҳуни, Муовия розияллоҳу анҳуни ва бошқа мусулмонларни кофирга чиқарди. Унга Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти мувофиқ келади: “Ҳавои нафсини илоҳ қилиб олган, Аллоҳ уни билиб туриб залолатга солган кишини кўраяпсанми?!”.

Мўминлар амири такбири таҳримани айтиб намозни бошлади. Аммо заҳарланган ханжар унинг намозини бузди. Бу ханжарни Абдурроҳман ибн Мулжам исломга хизмат қилаяпман деган ўй ва эътиқодда санчди мўминлар амирига! У Али розияллоҳу анҳунинг устида ислом бино бўлган устунлардан бири эканлигини, ҳижрат кунидаги  фидоий инсон эканлигини, Бадр кунидаги бардошли жангчи эканлигини, Хандақ кунидаги баҳодир чавандоз эканлигини, Хайбар кунидаги буюк фотиҳ эканлигини билмас эди. Ибн Мулжам бу ханжар санчилган тана Аллоҳ учун Унинг динини қанчалар кўп ҳимоя қилганини билмас эди! 

Аммо такфир бу уммат мубтало бўлган ўлат касаллиги экан. Бугун ҳам бу бало умматнинг қонини оқизаяпти!

Қадимги хаворижлардан ҳам, ҳозиргиларидан ҳам қуйидаги ибратни олишимиз мумкин: 

“Дин намоз, рўза, ҳаж ва закот бўлишидан олдин фаҳм ва илмдир. Қадимги такфир Али розияллоҳуга раҳм қилмаган бўлса, бугунги такфир бизларга раҳм қилармиди?! Ҳолбуки, Али розияллоҳу анҳуни тарозунинг бир палласига қўйилса, қолган барчамизни эса иккинчи палласига қўйилса Али розияллоҳу анҳу оғир келар эди!”

Абдуқодир Полвонов

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳасан Басрий: Нечун йиғламайсиз?

135 12:00 20.05.2022

Бу йил янада  кўпроқ ўзбекистонлик ҳажга боради

457 11:25 20.05.2022

Time журнали “Йил одами”ни эълон қилди

493 11:00 20.05.2022

Мисрлик талаба қиз илк марта Қуръонни тўлиқ ҳолда қайта ёзди

239 10:35 20.05.2022

Бугунги жума мавъизаси билан танишинг

809 10:05 20.05.2022

Бир миллиондан зиёд қочқин Украинага қайтди

148 09:40 20.05.2022
« Орқага