Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Илм

Ҳижрий-қамарий йил ой номлари ва маънолари ҳақида

1313

Ислом келишидан аввал ҳам араб қабилалари қамарий тақвимдан фойдаланишган. Лекин ойларнинг исмлари ҳар хил бўлган. Мана шу турли хиллик улар учун муҳим тижорат ва ибодат мавсуми бўлган ҳаж вақтини белгилашда қийинчилик туғдирган. Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламнинг бешинчи боболари Килоб ибн Мурра ҳаётлигида қабила бошлиқлари мажлис қилишиб, ой номларини бир хил қилишга келишишган. Ой номларини эса воқеъликдан келиб чиқиб қўйишган:

1. Муҳаррам (луғатда “ҳаром қилинган”) – жоҳилият даврида ва Исломнинг аввалида уруш ҳаром қилинган 4 ойдан бири.

2. Сафар (“сарғайиб қолиш”) – араб қабилалари уруш қилиш учун чиқиб кетишарди, ерлари эса сап-сариқ кимсасиз бўлиб қоларди.

3. Рабиул аввал (“аввалги баҳор”) – бу ойнинг номланиши баҳорга тўғри келган.

4. Рабиус соний (“иккинчи баҳор”) – маъносида. Бунинг номи аввалгисига эргаштириб қўйилган.

5. Жумодул аввал (“аввалги музлаш”) – Бу ойнинг номланиши қишга тўғри келгани учун шундай аталган.

6. Жумодус соний (“иккинчи музлаш”) – юқоридагига эргаштирилиб ном берилган.

7. Ражаб (“ўқни ёйдан олиш”, “тўхтаб туриш” маъносида) – бу ой ҳам уруш ҳаром қилинган ойлардан бири эди.

8. Шаъбон (“икки тоғни бўлиб турувчи дара”, “тарқалиш”) – Ражаб ва Рамазонни бўлиб тургани учун шундай аталган ёки қабилалар Ражаб ойида урушдан тўхтаб қолгандан кейин яна тарқаб кетишар эди.

9. Рамазон (“қаттиқ қизиш”) – бу ойнинг номланиши йилнинг энг иссиқ пайтларига тўғри келган.

10. Шаввол (“думнинг кўтарилиши”) – номланиши туялар ориқлаб, сутлари қуриб, думлари кўтарилиб қоладиган вақтга тўғри келган.

11. Зулқаъда (“ўтирувчи”) – бу ой уруш ҳаром қилинган ойларнинг биринчиси, одамлар урушдан ўтириб қолгани учун шундай номланган.

12. Зулҳижжа (“ҳаж эгаси”) – қадимдан одамлар мана шу ойда ҳаж қилиш учун чиқишган. Бу ҳам уруш ҳаром қилинган ойлардан.

Қуръони каримнинг Бақара сурасида шундай марҳамат қилинади:

“Сендан ҳилоллар ҳақида сўрарлар. Улар одамлар ва ҳаж учун вақт ўлчовидир, деб айт. …”(189-оят)  

Қуръони каримнинг Анъом сурасида шундай марҳамат қилинади:

“У, субҳни яратгувчи зотдир. У, тунни сукунат, қуёш ва ойни ҳисоб қилиб қўйди. Бу эса, ғолиб ва яхши билгувчи Зотнинг ўлчовидир”.(96-оят)

Ушбу оятлардан маълум бўладики: Ойнинг ер атрофида айланишида ҳамда ернинг қуёш атрофида айланишида жуда кўплаб ҳикматлар ақл эгалари учун бордир. Ушбу оятлар бундан 14 аср олдин нозил қилингандир ва бу эса Ислом динининг янада ҳақ эканлигини исботламайдими?! Ҳа, Ақл юритгувчилар ушун оят, белгилар бисёрдир!

Ҳижрий йил ҳисоби халифа Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу томонидан жорий этилган ва саҳобаларнинг иттифоқи билан Муҳаррам ойининг биринчи кунидан бошланган. Милодий тақвим бўйича эса 622 йил 16 июлга тўғри келади.

Юқорида кўриб ўтганимиздек Ҳижрий тақвим ойнинг ҳаракатларига боғлиқдир ва 354, 355 кундан иборатдир. Шу сабабли ҳам Рамазон ойи рўзаси айнан бир вақтда бўлмайди балки бир узоқ кунда, бир эса қисқа кунда ва яна бир кун иссиқга тўғри келса бошқа сафар совуқ кунларга тўғри келади.

Қуръони каримнинг Юнус сурасида  шундай марҳамат қилинади:

“У қуёшни зиё ва ойни нур қилган ҳамда сизлар йилларнинг ададини ва ҳисобини билишингиз учун унинг манзилларини ўлчовли қилган Зотдир. Аллоҳ ўшани фақат ҳақ ила яратди. У биладиган қавмлар учун оятларини батафсил баён қиладир”. (5-оят)

Қуръони каримнинг Тавба сурасида шундай марҳамат қилинади:

“Албатта, Аллоҳнинг китобида ойларнинг сони Аллоҳнинг ҳузурида осмонлару ерни яратган куни ўн икки ой қилиб белгиланган. Улардан тўрттаси (уруш қилиш) ҳаром (ойлар)дир. Мана шу тўғри диндир. …”.(36-оят)

Қуръони каримнинг Бақара сурасида шундай марҳамат қилинади:

“Сендан ҳилоллар ҳақида сўрарлар. Улар одамлар ва ҳаж учун вақт ўлчовидир, деб айт. …” (189-оят)

Қуръони каримнинг Анъом сурасида шундай марҳамат қилинади:

“У, субҳни яратгувчи зотдир. У, тунни сукунат, қуёш ва ойни ҳисоб қилиб қўйди. Бу эса, ғолиб ва яхши билгувчи Зотнинг ўлчовидир”. (96-оят)Ҳижрий йилни ҳисоблаш учун М=Ҳ(32/33)+622 формуладан фойдаланилади. М-милодий йил, Ҳ-ҳижрий йил. Масалан: М=2020 бўлса у ҳолда Ҳ=1441 чиқади. 11 кундан ҳар йили вақтли келганлиги сабабли ҳижрий йилга ҳар 30 йилда милодий ҳисоб бўйича бир йил қўшилади. Масалан: милодий(ҳозирги тақвим) бўйича 30 ёшли одам ҳижрий йил ҳисоби бўйича 31 ёшга кирган бўлади. Худди шунингдек 60 ёш 62 ёки 90 бўлса 93 кўринишида акс этади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Испаниядаги Украина элчихонасида портлаш уюштирилди

343 18:50 30.11.2022

Хитойнинг собиқ раҳбари вафот этди

562 16:55 30.11.2022

Ғарб ва ривожланаётган атеизм

773 15:05 30.11.2022

Россиядаги сафарбарлик ва ўлим сонининг ортиши

458 14:42 30.11.2022

Бухарестдаги НAТО саммити: «Биз Путиннинг ғалаба қозонишига йўл қўймаймиз»

349 13:40 30.11.2022

Қандай жирканчлик. Яна бу одамлар бағрикенглик ҳақида гапиришади-я!

2465 12:50 30.11.2022
« Орқага