Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳиндистон компанияси реклама ролигида “мусулмонча” тил учун танқидга учради

1041

Ҳиндистондаги консерватив сиёсатчилар FabIndia компаниясини ҳиндларнинг анъанавий байрами бўлмиш Дивалига бағишланган реклама ролигида “мусулмон тили” – урдудан фойдалангани учун танқид қилди. Натижада компания роликни қайтариб олишга мажбур бўлди, дея хабар беради “Ал-Жазира”.

Видеода урду тилида бор-йўғи иккита сўз ишлатилган: “Жашни ривааз”, бу “Анъаналар байрами” деган маънони билдиради (Дивали байрами урду тилида шундай аталади). 

Ҳукмрон Бҳаратия Жаната партиясининг парламентдаги вакиллари, реклама ролигида урдучадан фойдаланилганига ҳам, роликдаги моделларнинг мусулмонча кийимда бўлганига ҳам эътироз билдирди. 

“Дивали Жашни ривааз эмас, – деди ўттиз ёшли сиёсатчи Тежасви Суря. – Анъанавий ҳинд кийимларини киймаган моделлар орқали ҳинд байрами анъаналарини атайин йўқ қилишга қаратилган бу уриниш қораланиши керак”. 

У FabIndia компаниясини бундай реклама учун жаримага тортишга чақирди. 

Нью-Деҳлидаги Жавоҳарлаъл Неру университети Сиёсат тадқиқотлари маркази профессори Ниведита Меноннинг айтишича, Ҳиндистонда мусулмон тили ҳисобланувчи урдучанинг визуализациясини қоралаш кайфияти бор. “Бу мусулмонлар жамоасини маргиналлаштиришга, уни жисмонан йўқ қилишга қаратилган йирик лойиҳанинг бир қисмидир”, – дея фикр билдирди профессор.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Кашмирлик хаттот Қуръон Каримнинг 500 метрлик нусхасини яратди 

225 18:15 10.08.2022

Бухоро 2023 йили ШҲТ туризм форумига мезбонлик қилиши мумкин

244 22:30 05.08.2022

Ҳиндистонда масжид бузилиши намойишларга сабаб бўлди

635 19:50 03.08.2022

Ўзбекистон ва Ҳиндистон қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамкорликни кенгайтиришга тайёр

181 16:15 29.07.2022

Болливуд юлдузи нима учун ҳижоб кийганини айтди

3064 10:40 28.07.2022

Покистон ТИВ баёноти: ҳиндлар Кашмирнинг тарихий ҳақиқатларини бузиб кўрсатмоқда

548 19:20 25.07.2022
« Орқага