Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳиндистон полицияси уламонинг жасадини олиб кетгани халқ ғазабини қўзғатди

5151

Ҳиндистон ҳукумати ўтган чоршанба куни, 92 ёшида, сўнгги эллик йилликдаги Кашмир мустақиллигининг курашчиси Сайид Али Шоҳ Жилоний вафотидан кейин баҳсли Ҳимолай минтақасида хавфсизлик чораларини қўллади.

Эртаси куни унинг ўғли Нозим Жилоний “Ал-Жазира”га қуролли полиция «ярим тунда унинг (Жилонийнинг) жасадини ўғирлаб, зўрлик билан кўмиб ташлаганини» ва «оиланинг ҳеч бир аъзосига жаноза намозида қатнашишга рухсат бермаганини» айтган.

Полиция айбловларни рад этди, лекин душанба куни Тwиттерда Жилонийнинг жасади ювилгани, кафанга ўралгани ва дафн этилгани тасвирланган видео эълон қилинганидан кейин яна норозиликларга дуч келди. Намойишлардан қўрқиб, унинг Кашмирнинг асосий шаҳри Сринагардаги қабри қуролли қўриқчилар остида тутилиб, ташриф буюрувчиларга рухсат берилмаган.

Ҳиндистоннинг мусулмонлар яшайдиган ягона минтақасида энг юқори мартабали ислом ҳуқуқшуноси муфтий Носир ул-Ислом, полиция ҳаракатини «исломга қарши ҳаракат» деб қоралади.

У AFP ахборот агентлигига берган интервьюсида, ўлган одамнинг жасадини ҳатто у «ўлим жазосига ҳукм қилинган жиноятчи» бўлса ҳам ҳурмат қилиш кераклигини айтган. 

«Менимча, унинг оиласи азоб чекди, Кашмир аҳолиси эса жабр кўрди. Полиция бунинг учун кечирим сўраши керак”, деган у.

Ижтимоий тармоқларда кенг тарқалган видеода Жилонийнинг жасади Покистон байроғига ўралгани, унинг оиласи полиция билан курашаётган пайтда қуролли полициячилар томонидан жасад олиб кетилгани тасвирланган. Ҳиндистон ҳукумати Жилоний вафотидан кейин Кашмир бўйлаб мобил ва Интернет алоқаларини якшанба кунигача узиб қўйди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳиндистонда иккита йўловчи ва битта юк поезди тўқнашди: юзлаб қурбонлар бор  

1113 10:13 03.06.2023

Дунёдаги энг аҳолиси кўп давлат... энди Хитой эмас

1691 12:05 18.04.2023

Турли мамлакатларда Рамазон ойида ифторлик пайти (фотожамланма)

1871 15:05 28.03.2023

Афғонистон, Покистон ва Ҳиндистондаги зилзила оқибатлари

2252 07:08 22.03.2023

Ўзбекистонга импорт қилинадиган қаҳва ҳажми очиқланди

618 18:10 09.03.2023

Арманистон Озарбайжон билан артиллерия урушига тайёрланмоқда

1222 16:30 09.03.2023
« Орқага