Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳиндистонда муслималарни таҳқирлаган дастурчи қўлга олинди

1290

Ҳиндистонда танқидлардан кейин ёпилган Bulli Bai номли мобил илова бўйича олиб борилаётган суриштирув доирасида қўлга олинганларнинг сони тўрттага етди. 

Би-би-сининг хабар беришича, охирги бўлиб 20 ёшли Нираж Бишнои ушланган. Bulli Bai иловасини айнан у ишлаб чиққани айтилмоқда. Иловада юздан зиёд муслиманинг расми тарқатилган, расмларнинг тагига эса «Сотилади» деб ёзилган. 

Полициянинг маълум қилишича, Бишнои мазкур илованинг Твиттердаги аккаунтини ҳам бошқарган. Суриштирув доирасида аввалроқ Мумбайда ёшлари 18-21 оралиғида бўлган уч киши қўлга олинган эди, улардан икки нафари талаба ҳисобланади. 

Ўтган йилнинг ёзида ҳам Sulli Deals номли илова веб-сайтда саксондан зиёд муслима номидан аккаунти очилган ва расмларнинг ёнига аёлларнинг шаънига номуносиб сўзлар ёзилган эди. 

Sulli Deals бўйича бошланган суриштирув натижасида ҳеч ким жазога тортилмади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳам ҳордиқ, ҳам даромад: туризм соҳасида "кешбек" тизими жорий этилади

299 16:05 19.05.2022

БМТ Россияни Украина ғалла экспортини қўйиб юборишга чақирди

432 10:30 19.05.2022

Ҳиндистон суди мусулмонлар фойдасига қарор чиқарди

1465 10:10 19.05.2022

Ҳиндистон ва Покистонда жазирама иссиқ одамлар ўлимига сабаб бўлмоқда

506 07:40 18.05.2022

Ҳиндистон Россия Федерациясидан 10 та Ка-31 вертолётларини сотиб олишдан воз кечди

567 10:35 17.05.2022

«Ҳиндистон Ғаззолийси» номини олган олим

1308 12:20 15.05.2022
« Орқага