Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳиротдаги Алишер Навоий мақбарасини ободонлаштириш учун сарфланадиган маблағни Ўзбекистон қоплаб беради

1376

Президент матбуот котиби Шерзод Асадов иштирокидаги ОАВ учун ўтказилган йиғилишда Ҳиротдаги Алишер Навоий мақбараси Ўзбекистон томонидан ободонлаштирилиши маълум қилинди.

Матбуот котибининг билдиришича, ободонлаштириш учун сарфланадиган маблағ Ўзбекистон томонидан қопланади.

«Хабарингиз бор, ўтган ҳафта душанба куни ҳурматли Президентимиз ҳузурида қурилиш, туризм ва саноат соҳаларидаги лойиҳалар тақдимоти ўтказилди. Ўша тақдимотда кўрсатилган бир лойиҳага алоҳида тўхталмоқчиман. У ҳам бўлса Алишер Навоий қабрини обод қилиш ишларидир. Маълумки, Навоий бобомизнинг қабри Афғонистоннинг Ҳирот шаҳрида жойлашган. Бугунги кунгача бу жойга умуман эътибор берилмаган эди», — деди Ш. Асадов.

Лойиҳага кўра, таъмирлаш ишлари орқали катта мажмуа қуриш мақсад қилинган. Унда мақбарадан ташқари масжид, музей, айвонлар, автотураргоҳ ва боғлар қурилиши таъкидланган.

Эслатиб ўтамиз, 31 май кунги Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридаги Алишер Навоий мақбарасини таъмирлаш ва тиклаш борасида амалга оширилаётган ишлар тақдимоти билан танишгани ҳақида хабар берган эдик.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Aфғонистон армияси яна бир туманни «Толибон»дан қайтариб олди

2023 18:20 31.07.2021

Ҳирот уламолар кенгаши раҳбарининг ўринбосари масжиддан қайтаётганида ўлдирилди

1995 12:40 04.06.2021
« Орқага