Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитой Афғонистонга аскар жўнатмаганини айтмоқда

888

Хитойнинг Кобулдаги элчиси Ван Юй Афғонистоннинг Парвон вилоятида жойлашган Баграм авиабазасига хитойлик ҳарбийлар келгани ҳақида тарқалган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини айтди.

“Хитой қўшинларининг Баграм авиабазасида эканлиги тўғрисида миш-миш тарқатганлар ғаразли мақсадни кўзлаган”, – дея ёзди элчи Твиттердаги саҳифасида. 

2 октбярь куни Афғонистоннинг бир қатор оммавий ахборот воситалари АҚШ аскарлари кетганидан бери Баграм авиабазасида биринчи марта прожекторлар ёнгани, у ерда ҳарбийлар кўрингани ва улар хитойлик бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатди. 

Аввалроқ Афғонистонда хитойлик аскарлар борлиги ҳақида Ҳиндистон нашрлари ҳам хабар тарқатган, Хитой Мудофаа вазирлиги вакили У Цянь буни “ғирт сафаса” деб атаган эди. 

Эслатиб ўтамиз, АҚШ бошчилигидаги халқаро коалиция Баграмдаги аэродромдан 2001-2021 йилларда йирик база сифатида фойдаланди. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БМТ раҳбари дунёда ядровий каллаклар сони кўпайиб бораётганидан хавотирда

360 16:03 22.01.2022

Хитой раҳбари глобал зиддият оқибатларидан огоҳлантирди

1065 11:30 18.01.2022

Хитой «юқори даромадли давлат»га айланяпти

1151 15:35 17.01.2022

Хитойда туғилишнинг камайиши сабаби айтилди

1495 14:05 17.01.2022

“Толибон” Хитойга элчи тайинлади

747 08:54 12.01.2022

«Исроилнинг асосий муаммоси – Эрон» 

757 10:15 11.01.2022
« Орқага