Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитой Афғонистонга шошилинч ёрдам ажратади

989

Хитой Ташқи ишлар вазири Ван И Афғонистонга 200 миллион юан (30 миллион АҚШ доллари) шошилинч ёрдам ажратилишини маълум қилди. 

ТАССнинг хабар беришича, хитойлик вазир бу ҳақда Ўзбекистон, Эрон, Покистон, Тожикистон ва Туркманистон ташқи ишлар вазирларининг онлайн учрашувида айтиб ўтган. 

Ван И ажратиладиган маблағ озиқ-овқат ва дори-дармон сотиб олиш учун сарфланишини билдирди.

“Хусусан хавфсизлик соҳасида зарур шартлар пайдо бўлиши билан Хитой Афғонистонга қайта тиклаш ишлари ва халқ фаровонлигини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам беради”, – деди у. 

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг маълум қилишича, 8 сентябрь кунги онлайн учрашув қатнашчилари Афғонистон суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган. Шунингдек, улар тинчлик, хавфсизлик, миллий ярашувни таъминлаш, Афғонистоннинг ички ишларига аралашмаслик ва барқарор ривожланиш тамойиллари тарафдори эканлигини билдириб, мамлакат келажаги ўз халқи томонидан белгиланиши кераклигини қайд этган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шарқий Туркистонда вазият ўзгаряптими?..

753 10:05 14.10.2021

Хитойда сув тошқини: миллионлаб аҳоли уйларини тарк этди (фото)

546 11:47 12.10.2021

Хитой Ҳиндистонни чегарадаги можарони ҳал қилмасликда айбламоқда

722 07:03 11.10.2021

Учинчи жаҳон уруши қаердан бошланиши мумкинлиги маълум қилинди

7029 16:05 09.10.2021

Хитой ҳарбий кемаларининг фаоллиги ошган. Малайзия хавотирда

706 13:16 07.10.2021

Хитой Қирғизистонга қарзларини тўлаши учун муҳлат берди

4717 07:30 06.10.2021
« Орқага