Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Хитой Афғонистонни қайта тиклашга ёрдам беради” – “Толибон”

1452

Афғонистонни қайта тиклаш ишларида “Толибон”га Хитой ёрдам беради. Бу ҳақда ҳаракат матбуот котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид Италиянинг La Repubblica газетасига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Мужоҳиднинг айтишича, Пекин Афғонистонга инвестиция киритишга тайёр. 

“Мамлакатни қайта тиклаш масаласида Хитой толибларнинг асосий ҳамкори бўлади. ХХРнинг қўллови – Афғонистонни ривожлантиришда ўзига хос имконият”, – деди у.  

Шунингдек, Забиҳуллоҳ Мужоҳид “Толибон” Пекиннинг “Бир камар, бир йўл” лойиҳасига алоҳида эътибор қаратишини маълум қилди: “Бу лойиҳа қадимий Ипак йўлини жонлантиради. Бундан ташқари, хитойликларнинг ёрдами билан Афғонистонда яна мис қазиб олиш бошланади”, – деди толиблар вакили.   

Мужоҳид Россия билан муносабатларга тўхталиб ўтар экан, ушбу мамлакатни минтақадаги муҳим ва таъсирчан ҳамкор деб атади. Унинг фикрича, Москва минтақада ва халқаро миқёсда тинчликни таъминлаш учун воситачилик ишларини давом эттирмоқда. 

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон aфғонистонликларга таъзия билдирди

166 12:05 16.10.2021

Қандаҳордаги теракт қурбонлари сони ортди

297 10:33 16.10.2021

Путин «Толибон»нинг Россияда тан олиниши ҳақидаги саволга жавоб берди

1370 15:20 15.10.2021

Шошилинч! Афғонистонда яна теракт

922 14:30 15.10.2021

Ўзбекистон ва «Толибон» музокаралари қолдирилди

898 14:04 15.10.2021

Афғонистон ўрмонларида дарахт кесиш тақиқланди

418 13:45 15.10.2021
« Орқага