Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитой АҚШ билан ҳамкорлик қилишга тайёр, фақат шарти бор...

1212

Хитой АҚШни, собиқ президент Трампнинг Пекинга нисбатан сиёсати таъсирини йўқотиш, янги муаммоларни келтириб чиқармасликка чақирди дейилади Хитойнинг Аляскадаги учрашув натижалари бўйича баёнотида.

АҚШ Давлат котиби Энтони  Блинкен, Энтони Миллий хавфсизлик бўйича Президент маслаҳатчиси Жейк Салливанлар, Хитой Компартияси Марказий қўмитаси Ташқи ишлар бўлими раҳбари Ян Цзечи ҳамда Хитой ташқи ишлар вазири Ван И билан 18-19 март кунлари Анкорижда учрашишди.

"Сўнгги бир неча йил ичида АҚШ маъмурияти Хитойга қарши сиёсатни олиб борганлиги сабабли, Хитой ва Америка муносабатларига жиддий зарар етказилди. Хитой ўз суверенитети, хавфсизлик ва ривожланиш манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарур чораларни кўришга мажбур бўлди", деган баёнот Хитойнинг марказий телевидениеси томонидан тарқатилган.

Таъкидланишича, "Хитой Қўшма Штатларни Хитойнинг олдинги раҳбариятнинг нотўғри сиёсати таъсирини йўқ қилиш ва шу билан бирга янги муаммоларни яратишдан қочишни таклиф этади".

"Сўнгги бир неча йил ичида Пекин қонуний ҳуқуқлари ва манфаатлари Вашингтоннинг асоссиз зулми туфайли қийинчиликларга учради, бундай вазият икки мамлакат халқларининг манфаатларига зарар етказди ва барқарорлик ва ривожланишга ҳалақит берди, бу ҳол бошқа давом этмаслиги керак", - дея қўшимча қилинади ҳужжатда.

Хитой АҚШ билан стратегик алоқаларни кучайтиришга, ўзаро келишмовчиликларни тўғри ҳал этиш, муносиб ва барқарор икки томонлама муносабатларни ривожлантиришга ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Литва Хитой смартфонларига «уруш» очди

844 08:20 23.09.2021

Хитойда болаларнинг ТикТокдан фойдаланиши чекланди

278 13:39 21.09.2021

Гуттериш АҚШ ва Хитойни янги совуқ урушга йўл қўймасликка чақирди

381 12:30 21.09.2021

Хитойда масжидларнинг қиёфасини ўзгартириш давом этяпти

1248 09:40 15.09.2021

Си Цзинпин: «Хитой ва АҚШ ўртасидаги қарама-қаршилик дунёга хавф туғдиради»

647 15:45 10.09.2021

Хитой Афғонистонга шошилинч ёрдам ажратади

783 09:20 09.09.2021
« Орқага