Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитой ҳарбий кемаларининг фаоллиги ошган. Малайзия хавотирда

871

Малайзия ҳарбий-денгиз кучлари Спратли архипелаги яқинида Хитой кемалари мамлакатнинг иқтисодий зонасида пайдо бўлганидан кейин ўз иштирокини кучайтирди. Бу ҳақда 7 октябрь куни Star газетаси шарқий флот қўмондони, вице-адмирал Сабри Залига таяниб хабар берган.

"Ҳозирда навбатчи бўлган иккита кемадан ташқари, яна бир кема Селерио риф атоллига жўнатилди. Биз чет эл кемаларининг Малайзиянинг иқтисодий зонасига бостириб кириш уринишлари устидан назоратни кучайтириш ниятидамиз”, деган қўмондон.

Унинг сўзларига кўра, “денгиз кучлари сўнгги пайтларда нафақат атайлаб мамлакатнинг денгиз чегараларини бузиб ўтадиган хорижий кемалар билан боғлиқ ҳодисалар кўпайганини қайд этди”.

Бир неча кун олдин Куала-Лумпур Пекинга Хитой байроғи остидаги кемалар, шу жумладан тадқиқот кемалари, Малайзиянинг иқтисодий зонасида, хусусан, Сабаҳ ва Саравак штатларининг соҳилларида “бўлгани ва фаолияти" ҳақида норозилик билдирган.

Аввалроқ, Хитой тадқиқот кемаси 26 сентябр куни иқтисодий зонада, Сабаҳ қирғоғидан 140 км узоқликда, “Петронас” компанияси томонидан нефть қидириш учун ижарага олинган кемага яқинлашгани ҳақида хабар берилган эди. Шу билан бирга, вьетнамлик мутахассислар хабар беришича, кема ХХР соҳил қўриқлаш хизматининг иккита кемаси билан бирга келган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Халқаро суд Арманистоннинг Озарбайжонга қарши даъвосини рад этди

133 11:30 08.12.2021

Жамол Қошиқчини ўлдиришда гумонланувчи Парижда ҳибсга олинди - ОАВ

251 10:46 08.12.2021

Бухоро: қадимий мадрасага гўзаллик салони рекламаси ўрнатилган

342 10:12 08.12.2021

Афғонистон: ўрмонларни ҳимоя қилиш учун ҳарбий бўлинма тузилди

198 09:39 08.12.2021

БААда дам олиш кунлари ўзгаради

763 09:15 08.12.2021

Минглаб фуқародан асоссиз айбловлар олиб ташланди, юзлаб фуқаро оқланди

429 08:08 08.12.2021
« Орқага