Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитой карантинсиз саёҳатлар учун чегараларни очди 

908

Хитой ҳукумати мамлакатга келувчи саёҳатчилар учун карантин қоидаларини, чет элга саёҳат қилишдаги пандемия чекловларини олиб ташлади ва  уч йиллик изоляцияни бекор қилди.

Хитойнинг давлатга қарашли глобал телевизион тармоғи (CGTN) маълумотларига кўра, янги қоидалар асосида келган дастлабки йўловчилар якшанба куни ярим тунда Гуанчжоу ва Шэньчжэндаги аэропортларига қўнишган.

Сингапурдан ва Канаданинг Торонто шаҳридан келган 387 йўловчидан COVID-19 тести олинмаган ва улар беш кунлик мажбурий карантинга жўнатилмаган.

Хорижий саёҳатларга чекловларнинг юмшатилиши Хитойнинг қатъий "нол ковид" сиёсати якунига етганини англатади.

Пекин ўтган ойда мамлакат бўйлаб чекловга қарши бўлиб ўтган кенг миқёсдаги норозилик намойишларидан сўнг мажбурий карантинлар ва доимий тест олиш стратегиясидан воз кеча бошлади. 

Aммо кескин ўзгаришлар касалланишлар сонини баттар кўпайтирганди. Дорихона ҳамда шифохоналарда узун навбатлар пайдо бўлишига олиб келганди.

Фотима Мубарак тайёрлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Лавров Тожикистонга нега келяпти?

327 20:14 05.06.2023

Фотиҳ Эрбақон: «Одамларнинг машаққатларини енгиллатиш ибодатдир!»

497 18:18 05.06.2023

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилади

727 16:28 05.06.2023

Иброҳим алайҳиссалом чақириғига биринчи бўлиб «лаббайка» деганлар

575 14:40 05.06.2023

Таниқли ислом олими Жазоир ва  Марокашни мулоқотга чақирмоқда

1099 11:18 05.06.2023

Азон овози яхши эшитилмаса...

908 09:15 05.06.2023
« Орқага