Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитой Мисрнинг қарзларини тўлаш йўлини айтди

3106

Август ойи бошида Миср ва Хитой вакиллари ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Унда томонлар Мисрнинг стратегик активларини Хитойга сотиб, қарзларини тўлаш  масаласини муҳокама қилишди, деб ёзади араб ОАВлари.

Қайд этилганидек, Хитойга бўлган 8 миллиард долларлик қарзни Миср портлари ва аэропортларидаги стратегик активларга алмаштириш имконияти муҳокама қилинди. Миср делегацияси 10 миллиард долларлик бошқа активларни ҳам таклиф қилди.

Миср жиддий иқтисодий инқироздан азият чеемоқда. У сўнгги йилларда қўллаётган эски усуллар: Араб монархияларидан қарз олишни кўпайтириш — энди мос эмас.

Шу билан бирга, қарз ва фоизларини бериш учун Қоҳира жорий йилда ўнлаб миллиард доллар тўлаши керак. Жаҳон банки томонидан эълон қилинган ҳисобот шуни кўрсатдики, Мисрнинг умумий ташқи қарзи март ойи охирида мисли кўрилмаган даражага етди ва тахминан 158 миллиард долларни ташкил этди.

Ҳисоботга кўра, 2022 йилнинг мартидан 2023 йилнинг мартигача Миср 33 миллиард долларлик ташқи қарзни тўлаши шарт. Бу Қоҳиранинг деярли барча вальюта захираларига тенг, ҳозирда улар 33,3 миллиард долларга баҳоланмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Туркистоннинг қулаши ва оммавий қатағонлар

404 21:05 01.10.2022

Укамни гўдаклигида холам эмизган...

689 20:10 01.10.2022

Ислом оламининг қадимий беш кутубхонаси

364 19:25 01.10.2022

Фиқҳнинг уммат орасида тарқалишига сабабчи бўлган тўрт саҳоба. Саҳобалар даврида фиқҳнинг ҳолати

380 17:55 01.10.2022

Мансур ибн Илёс Шерозий — нейрожарроҳлик асосчиси

292 17:15 01.10.2022

Қозоғистонлик депутатлар: "Россиянинг ўзи «сирпанчиқ» йўлда" 

521 15:55 01.10.2022
« Орқага