Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитой мусулмон давлатларига 400 миллиард доллар сармоя киритган — Ван И

790

Хитой ташқи ишлар вазири Ван Ининг сўзларига кўра, Хитой мусулмон давлатлари билан ўзаро ҳурмат ва манфаатли ҳамкорликка асосланган қалин алоқаларга эга. Бу ҳақда у Исломободда бўлиб ўтган Ислом Ҳамкорлик ташкилоти саммитида маълум қилди.

Ван И ҳозирда Хитой “Бир камар, бир йўл” ташаббуси доирасида Ислом оламидаги 54 мамлакатга 400 миллиард доллар инвестиция киритганини, 600 дан ортиқ қўшма лойиҳалар устида иш олиб борилаётганини айтган.

“Хитой Фаластин халқи тарафда туришни давом эттиради ва ушбу муаммонинг тўлиқ ҳамда адолатли ҳал этилиши учун икки давлат тўғрисидаги қарорга асосан йирик халқаро тинчлик конференцияси чақирилишини қўллаб-қувватлайди”, – деган дипломат.

Жамма ва Кашмир масаласига тўхталар экан, Ван И Пекин мусулмон давлатлари фикрига қўшилишини маълум қилган. Россия-Украина урушига муносабат билдирар экан, вазир Хитойнинг тинчлик музокараларини қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.

“Биз гуманитар ҳалокатнинг ҳамда Украина инқирозининг бошқа минтақа ва давлатлар манфаатларига салбий таъсир кўрсатишининг  олдини олишимиз керак”, – деб қўшимча қилган у.

Хитой бош дипломати, шунингдек, Афғонистон масаласига тўхталиб ўтган. Унинг сўзларига кўра, Пекин Афғонистоннинг инклюзив ҳукумат тузиш йўлидаги хатти-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Бу тинчлик ва тикланишнинг янги саҳифасини очишда муҳимлиги қайд этилган.

“Хитой Ислом дунёси билан кўп қутбли дунё, халқаро муносабатларда демократия ва инсоният цивилизациясининг хилма-хиллигини илгари суришда биргаликда ишлашга тайёр”, – деб нутқини якунлаган Ван И.

Шунингдек, саммитда БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳам нутқ сўзлади. У БМТнинг ИҲТ билан ўзаро ишонч асосида ҳамкорликни қўллаб-қувватлашини маълум қилган.  “Биз Украина уруши ва унинг глобал оқибатларидан тортиб ўсиб бораётган тенгсизлик ҳамда инсон ҳуқуқларининг бузилишигача бўлган таҳдидларга қарши биргаликда ишламоқдамиз”, – деган Гутерриш. Шу билан бирга у икки ташкилот дунё маданияти ва бағрикенглик тараққиётида ҳамкорлик қилаётганига эътибор қаратган.

Гутерриш ИҲТнинг муҳим соҳалар, хусусан, халқаро терроризмга қарши кураш, экстремизмнинг олдини олиш ва диний бағрикенгликдаги чуқур ҳамкорликни юқори баҳолади. “Фақатгина биргаликда, барча даражадаги ҳамкорларимиз билан умумий чақириқларга қарши туриш ва барча учун яхшироқ келажак қуриш мумкин”, – деб қўшимча қилган бош котиб.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитой: тарихдаги энг катта хакерлик ҳужуми рўй берди

673 17:55 05.07.2022

Россия ва Хитой кемалари Япониянинг норозилигига сабаб бўляпти

492 14:40 05.07.2022

Гонконг: 25 йил Хитой ҳукмронлиги остида

1025 08:50 01.07.2022

Қозоғистонликлар Хитойга визасиз бориши мумкин

311 19:05 27.06.2022

Путин БРИКСнинг кенгайишидан умидвор

737 16:13 24.06.2022

Ўзбекистон Президенти глобал ривожланиш масалаларига бағишланган саммитда иштирок этади 

258 10:16 24.06.2022
« Орқага