Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитой Олимпиадаси: дипломатик бойкотга қўшилганлар сафи кенгайяпти

2044

Канада ҳам Хитойда бўлиб ўтадиган Олимпиада ўйинларига дипломатик бойкот қўллашга қарор қилди. Аввалроқ бундай бойкот ҳақида АҚШ, Австралия ва Британия эълон қилган эди. 

“Биз қишда Пекинда бўлиб ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига дипломатик вакилларимизни юбормаслигимизни эълон қиламиз”, – деди Канада бош вазири Жастин Трюдо. Унинг сўзларига кўра, Олимпиадада канадалик спортчилар иштирок этади ва ҳукумат уларни қўллаб-қувватлайди. 

Трюдонинг айтишича, бу қарорни Оттава иттифоқчилар билан бир неча ойлик маслаҳатлашувлардан сўнг қабул қилди, чунки Канада “Хитой ҳукумати томонидан давом этаётган инсон ҳуқуқлари бузилишларидан жуда хавотирда”. Бош вазирнинг қўшимча қилишича, бир қатор Ғарб давлатларининг Олимпиадани дипломатик бойкот қилиш ҳақидаги қарори Хитой учун кутилмаган ҳол бўлмаслиги керак. “Биз кўп йиллар давомида (Хитойда) инсон ҳуқуқларининг бузилишидан чуқур хавотиримизни изҳор этиб келамиз”, – дея тушунтирди Канада ҳукумати раҳбари.

6 декабр куни АҚШ ҳукумати Пекинда бўлиб ўтадиган 2022 йилги Олимпиада ўйинларига дипломатик бойкот эълон қилди. Кейинроқ АҚШнинг ташаббусини Австралия ва Британия қўллаб-қувватлади. Хитой ушбу қарорларни Олимпия Хартиясига зид деб атаб, қарши чоралар кўришга ваъда берди.

Ғарб давлатлари Хитойни Шинжон-Уйғур мухтор туманида уйғурлар ва бошқа мусулмон озчиликлар ҳуқуқларини бузишда айбламоқда. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитойнинг энг йирик давлат компаниялари АҚШни тарк этишади

537 19:05 15.08.2022

АҚШ Конгресси вакиллари яна Тайванга келди

327 17:35 15.08.2022

“Хитой ҳарбий самолёт ва кемалари атрофда изғиб юрибди” – Тайван Мудофаа вазирлиги

214 12:30 15.08.2022

Хитой Мисрнинг қарзларини тўлаш йўлини айтди

1983 19:10 14.08.2022

ОАВ: Хитой Афғонистонда электр станцияси қуради 

305 18:25 12.08.2022

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШга “Бас қилинг!” деди

756 13:05 11.08.2022
« Орқага