Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўлининг қурилиши қачон бошланиши маълум бўлди

1309

Мазкур темир йўл орқали йўловчи ва юк ташиш даражаси ҳамда сифати ошиши кутилмоқда

Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон темир йўли қурилиши жорий йилнинг кузида бошланади. Бу ҳақда «24.kg» хабар берди.

Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси 2022-2026 йилларга мўлжалланган темир йўл транспортини ривожлантиришнинг асосий йўналишларини тасдиқлаган. 

«Кузда мустақиллигимиз тарихидаги энг йирик лойиҳа Хитой — Қирғизистон — Ўзбекистон йўналиши бўйича темир йўл қурилишини ишга тушириш режалаштирилган. Биз бу лойиҳани қўллаб-қувватлашимиз керак», — деган Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Оқилбек Жапаров.

Қайд этилишича, темир йўл қурилиши бутун Марказий Осиё минтақасининг транспорт ва транзит салоҳиятини оширишга хизмат қилади. Магистрал Хитой, Қирғизистон ва Ўзбекистонни Каспий денгизи портлари ва ундан кейин Европа билан, келгусида эса Трансафғон темир йўли орқали Покистон портлари билан боғлаши айтилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон Президенти Режеп Таййип Эрдоғанни Президент сайловидаги ишончли ғалабаси билан табриклади

1001 22:17 28.05.2023

Туркияда президентлик сайлови қизғин давом этмоқда

1371 15:03 28.05.2023

Озарбайжонда Мустақилликнинг 105 йиллиги нишонланмоқда

1245 12:50 28.05.2023

Диний қўмита «Ҳаж-2023» мавсуми қачондан бошланишини эълон қилди

1926 11:22 28.05.2023

Тумор, кўзмунчоққа ўхшаш нарсаларни машинага осиб қўйиш ҳақида

3278 09:20 28.05.2023

Туркияда сайлов. Эртага ким ғалаба қозонади, Эрдоғанми ё Қиличдорўғли?

4568 18:45 27.05.2023
« Орқага