Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитой Қирғизистонга қарзларини тўлаши учун муҳлат берди

4717

Хитой Қирғизистоннинг қарзлар бўйича тўловларини олти йилга кечиктиришига рози бўлди. 24.kg нашрининг хабар беришича, бу борада Хитой билан тузилган шартнома лойиҳаси Қирғизистон парламентининг Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик қўмитасида кўриб чиқилган.

Иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари Руслан Татиковнинг сўзларига кўра, Хитой тўловларни олти йилга кечиктиради, унинг биринчи йили имтиёзли бўлади.

«Биз бу йил кредитлар бўйича 88 миллион доллар фоиз тўлашимиз керак эди. Пандемия туфайли Хитойга Париж клуби орқали мурожаат қилдик. Хитой 51,1 миллион долларни кечиктиришга рози бўлди. Фоиз ставкалари белгиланган ва биз олти йил давомида 3,8 миллион доллар тўлаймиз”, – деган вазир.

Қирғизистон ҳукумати 51,1 миллион долларни электр энергиясини сотиб олиш, Боткен вилоятини қайта тиклаш ва ижтимоий лойиҳаларга йўналтириш ниятида.

Руслан Татиковнинг айтишича, ҳозирда Қирғизистоннинг Хитой Экспорт-импорт банкига қарзи 1,7 миллиард долларни ташкил этмоқда.
 

 

МАВЗУГА ОИД МАҚОЛАЛАР:
 

Қирғизистон Хитойга: “Қарзимизни кейинроқ тўлайлик...”

 

Хитой Қирғизистонга кўз олайтирмоқдами?

 

 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Бишкек афғонистонлик қирғизларнинг хавфсизлиги бўйича “Толибон” билан келишиб олди

290 09:42 15.10.2021

Қирғизистон: президент ҳукуматни истеъфога чиқарди

617 16:53 12.10.2021

Қирғизистон: “Ислом — тинчлик таянчи” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман ўтказилди

540 18:10 04.10.2021

Қирғизистон кўча чироқларини ўчиришни талаб қиляпти

808 09:13 02.10.2021

Қирғизистон: президент ўз уйини муҳтожларга бериб юборди

1315 20:20 01.10.2021
« Орқага