Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитой Қозоғистон ғалласини олишдан бош тортмоқда

2432

«Достик-Алашанкоу» темир йўл кесишмасида Хитой йўналиши бўйича юк поездларини етказиб бериш ноябрь ойи давомида барқарор ўсиб борган. Уларнинг сони 2 ноябрда кунига 3 тадан 24 ноябрда кунига 11 тага ошди. Бироқ юкларнинг асосий қисмини рангли металлар ташкил этади. Бу ҳақда бугун, 30 ноябрь куни ElDala қишлоқ хўжалиги ресурсига таяниб, sknews.kz хабар бермоқда.

Вагонлар сони мос равишда кунига 140 тадан 410 тагача ошди. Ўша даврда топширилган контейнерлар сони 31 тадан 250 тага кўпайди.

Бироқ юкларнинг катта қисми рангли металл рудаларидир. Хитой ҳали ҳам Қозоғистондан озиқ-овқат юкларини (дон, ун, омухта ем) қабул қилмаяпти.

Аввалроқ ХХР ҳукумати карантин чоралари кучайтирилганини асос қилиб, 2 октябрь куни ушбу товарларни қабул қилишни чеклаган эди. Оқибатда «Казахстан темиржолы — Грузовые перевозки» корхонаси юк ортиш станциясида озиқ-овқат солинган вагонларни қайтаришга мажбур бўлган. Агар 31 октябрь куни «Достик» станциясида улардан 786 та бўлса, 25 ноябрда уларнинг сони 434 та қолган.

Айни пайтда Олтинкўл – Хоргос иккинчи темир йўл кесишмасида юк ташиш билан боғлиқ вазият барқарор. Ноябрь ойи давомида Хитой мунтазам равишда кунига 6-7 та поездни қабул қилмоқда, бу ўртача 230-260 вагон ва 150-200 контейнерни ташкил қилади. Бироқ, асосий юк ҳам темир рудасидир.

Қозоғистон томонидан Хитойдан маҳсулот қабул қилиш 2021 йилнинг 10 ойида 16 фоизга ошиб, 7,3 миллион тоннани ташкил этган. Асосий ўсиш – 14 %, контейнер ташиш орқали таъминлангани айтилмоқда. Шу билан бирга, Хитой Қозоғистон юкларини қабул қилишни 17 фоизга, яъни 9,9 миллион тоннагача қисқартирган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитой раҳбари глобал зиддият оқибатларидан огоҳлантирди

972 11:30 18.01.2022

Хитой «юқори даромадли давлат»га айланяпти

1039 15:35 17.01.2022

Хитойда туғилишнинг камайиши сабаби айтилди

1210 14:05 17.01.2022

“Толибон” Хитойга элчи тайинлади

729 08:54 12.01.2022

«Исроилнинг асосий муаммоси – Эрон» 

723 10:15 11.01.2022

Шимолий Корея Пекин қишки Олимпия ўйинларида иштирок этишдан бош тортди

615 17:10 07.01.2022
« Орқага