Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитой раҳбари глобал зиддият оқибатларидан огоҳлантирди

1329

Хитой раҳбари Си Цзиньпин халқаро сиёсатдаги қарама-қаршиликларнинг ҳалокатли оқибатларидан огоҳлантирди. “Биз совуқ уруш давридаги фикрлаш тарзидан воз кечиб, тинч-тотув яшашга интилишимиз керак”, – деди у 17 январь куни онлайн ўтказилаётган Давос бутунжаҳон иқтисодий форумидаги нутқида

Хитой Халқ Республикаси раҳбарининг сўзларига кўра, “қарама-қаршиликлар муаммоларни ҳал этмаслиги, аксинча, ҳалокатли оқибатларга олиб келишини тарих кўп маротаба кўрсатган”

Си Цзиньпин АҚШни тилга олмаган ҳолда бошқа мамлакатларнинг иқтисодий ва технологик тараққиётини секинлаштиришга қаратилган миллий хавфсизлик концепциясини кенгайтириш ҳаракатларини танқид қилди. Унинг фикрича, шу тариқа “мафкуравий зиддиятлар кучаймоқда”

“Иқтисодий, илмий ва технологик масалалар сиёсийлаштирилмоқда ёки қурол сифатида фойдаланилмоқда, – деди Хитой раҳбари. – Бу дунёнинг умумий муаммоларни ҳал қилишга қаратилган саъй-ҳаракатларига жиддий путур етказмоқда”

Си Цзиньпиннинг нутқи АҚШ ва Хитой ўртасида Тайван, интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш, халқаро савдо, инсон ҳуқуқлари ва Жанубий Хитой денгизидаги вазият каби мавзуларда кескинлик кучайиб бораётган бир пайтга тўғри келди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ҳам ҳордиқ, ҳам даромад: туризм соҳасида "кешбек" тизими жорий этилади

217 16:05 19.05.2022

Украинадаги вазият дунёда озиқ-овқат танқислиги хавфини оширади 

275 09:50 16.05.2022

G7 : Украина чегараси ўзгаришини тан олмаймиз

783 15:55 14.05.2022

Халқ дипломатияси - тараққиёт сари ўзаро ҳамжиҳатлик    

230 17:55 12.05.2022

Хитойда давлат идораларига хорижий компютерлардан воз кечиш буюрилди

468 11:30 11.05.2022

Дунё қайси томонга қараб кетмоқда?..

1570 10:41 08.05.2022
« Орқага