Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

«Хитой сиёсати туфайли уйғурларнинг сони камаяди»

907

Германиялик тадқиқотчи Адриан Зенц Хитойнинг Шарқий Туркистондаги туғилишни назорат қилиш сиёсати оқибатида уйғурларнинг сони камайишини маълум қилди.

Олим ўтказган таҳлил натижаларига кўра, келгуси йигирма йил ичида Шарқий Туркистондаги уйғурлар ва бошқа этник озчиликлар сони 2,6-4,5 миллион атрофида камайди. Айни пайтда аҳоли сонида ханлар, яъни хитойларнинг улуши 8,4 фоиздан 25 фоизга етади.

“Ушбу таҳлил Хитой ҳукуматнинг уйғурлар бўйича узоқ муддатли режасининг ортида нималар борлигигини кўрсатади”, – дейди Зенц.

Тахминларга кўра, 2040 йилга бориб Шарқий Туркистон аҳолиси 8,6-10,5 миллион атрофида бўлади. Ваҳоланки, Пекин туғилишни назорат қилиш сиёсатини бошланмасидан олдин аҳоли сони 13,1 миллионга етиши кутилаётган эди. 

Австралия стратегик сиёсат институти ўтказган тадқиқотда Шарқий Туркистоннинг этник озчиликлар яшайдиган ҳудудларида 2017-2019 йилларда туғилиш 48,7 фоиз камайгани аниқланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Германия ҳукумати ва “Толибон” вакиллари махфий учрашув ўтказди

656 08:40 02.08.2021

Токио Олимпиадасида ирқчилик можароси

1644 14:02 30.07.2021

Германия ва Чехия ўртасида сув тошқини поездлар ҳаракатини тўхтатган

705 15:50 18.07.2021

Германияда аср фалокати: қурбонлар сони ортмоқда (фото)

1121 19:20 17.07.2021

Германиянинг ғарбий қисмида кучли сув тошқини содир бўлди

345 10:30 16.07.2021

Lufthansa йўловчиларига энди «хонимлар ва жаноблар» деб хитоб қилинмайди

1388 13:35 14.07.2021
« Орқага