Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитой Тайвань туфайли Литвадан норози

969

Хитой Вилнюсдаги элчисини чақириб олмоқда, деб хабар берган Литва Ташқи ишлар вазирлиги. Литва ТИВнинг маълум қилишича, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги ўз ҳамкасбларини Вилнюсдаги элчини учун чақириб олгани ҳақида хабардор қилган ва буни Литванинг Тайван ҳақидаги позицияси билан изоҳлаган.

Хитой Литванинг Пекиндаги элчисини ҳам маслаҳатлашувлар учун чақириб олишни таклиф қилди. Шу муносабат билан, Литва Ташқи ишлар вазирлиги афсус билдирган ва ягона Хитой тамойилига ҳурмат қилган ҳолда, Тайван ҳамда дунёнинг бошқа кўплаб мамлакатлари билан ўзаро манфаатли алоқаларни кенгайтиришга қатъий қарор қилинганини таъкидлаган. Аввалроқ Литва расмийлари Тайванга мамлакатда ваколатхона очишга рухсат берган эди.

Тайван масаласи 1949 йилда, коммунистик Хитой Халқ Республикаси эълон қилинганида ва Гоминдан партиясининг бир қисми Тайван оролига жойлашганда пайдо бўлган эди. Пекин «ягона Хитой тамойили»ни талаб қилмоқда, унга кўра, ХХР ҳам, Тайвандаги Хитой Республикаси ҳам бир вақтнинг ўзида тан олинмайди. Шу билан бирга, деярли барча йирик давлатларда Тайбэйнинг (Тайван пойтахти) норасмий маданий ва иқтисодий идоралари очилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Барча мустақил туркий давлатлар умумий байроқ остида бирлашди» – Бағдод Амриев

825 17:30 03.12.2021

Твиттер ва Фейсбук Хитой тарғиботи билан шуғулланган минглаб аккаунтни ўчирди

320 10:30 03.12.2021

Европа Иттифоқи Хитойга рақобатчи бўлмоқчи

501 09:00 02.12.2021

Хитой Қозоғистон ғалласини олишдан бош тортмоқда

1797 13:10 01.12.2021

«Демократия учун» саммити ва унинг Ўзбекистонга нима алоқаси бор?

1399 17:48 25.11.2021

Серикжан Мамбеталин: бизни ким ютиб юборади - Россиями ёки Хитой?

4022 14:06 23.11.2021
« Орқага