Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

“Хитой уйғур имомларни нишонга оляпти”

1665

Уйғур инсон ҳуқуқлари ташкилоти (UHRP) маълумотига кўра, Хитойда 2014 йилдан бери камида 630 нафар имом ва диний лавозимдаги киши ҳибсга олинган ёки турмага жўнатилган. Улардан 18 нафари ҳибсга олингандан кейин вафот этган.   

Имомларга радикал фикрлар тарқатиш, тартибни бузадиган даражада оммани бир жойга йиғиш ва сепаратизм сингари айблар қўйилган. Яқинларининг айтишича, аслида уларнинг “айби” имомлик қилиш, холос.  

Уйғур инсон ҳуқуқлари ташкилоти диний лавозимда ишлаган жами 1046 кишининг бошидан ўтганлар ҳақида маълумот йиғишга ҳаракат қилди. Аксари уйғур миллатига мансуб бўлган бу кишилар ҳақидаги маълумотлар оилаларининг сўзлари, ОАВда чиққан хабарлар, жамоатчиликка очиқ ёки махсус ахборотдан иборат бўлди.  

Қўлга киритилган маълумотларга қараганда, 630 та ҳолатда камида 304 киши қамоқхонага жўнатилган. Судланганларнинг 96 фоизи камида 5 йилга, 26 фоизи эса 20 йилдан ортиққа озодликдан маҳрум этилган. 14 ҳолатда бир умрга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.  

Ташкилот ҳисоботида таъкидланишича, Хитой ҳукумати айниқса Шинжон, яъни Шарқий Туркистондаги имомоларни кўпроқ нишонга олган. 
Би-би-сига интервью берган Хитой расмийларидан бири имомларнинг таъқиб этилаётганини рад этиб, Шарқий Туркистонда “мисли кўрилмаган даражада дин ва эътиқод эркинлиги борлигини” иддао қилган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитойлик мусулмонлар энди Quran Majeed иловасидан фойдалана олмайди

987 15:30 16.10.2021

Шарқий Туркистонда вазият ўзгаряптими?..

794 10:05 14.10.2021

Хитойда сув тошқини: миллионлаб аҳоли уйларини тарк этди (фото)

552 11:47 12.10.2021

Хитой Ҳиндистонни чегарадаги можарони ҳал қилмасликда айбламоқда

815 07:03 11.10.2021

Учинчи жаҳон уруши қаердан бошланиши мумкинлиги маълум қилинди

7208 16:05 09.10.2021

Хитой ҳарбий кемаларининг фаоллиги ошган. Малайзия хавотирда

708 13:16 07.10.2021
« Орқага