Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитой ва Литва Тайван туфайли тортишиб қолишди

1413

Литва Республикасининг Тайванда савдо ваколатхонасини очиш режалари Хитой расмийларининг ғазабига сабаб бўлди, деб ёзади BaltNews.lt.

Литва ҳукумати иқтисодий алоқаларни кенгайтириш учун жорий йилда Тайванда савдо ваколатхонасини очиш режаларини эълон қилган. Аввалроқ Литванинг иқтисодиёт ва инновациялар вазири Аушрине Армонаите Вилнюснинг чет элда, шу жумладан Тайванда савдо-иқтисодий ваколатхоналари тармоғини кенгайтириш нияти борлигини маълум қилганди. Унинг таъкидлашича, бу билан Литва потенциал шериклар учун кўпроқ сезиларли бўлишини истамоқда, деб хабар беради RuBaltic.ru.

“Ҳукумат дастури Осиё минтақасида иқтисодий дипломатияни ривожлантиришни назарда тутади. Босқичлардан бири бу йил Тайванда савдо ваколатхонасини очишдир ”, деган Литва Иқтисодиёт вазири матбуот котиби Скайсте Бараускене.

Бироқ, Вилнюснинг бундай қарори Литванинг Хитой билан яқинда совуқлашган муносабатларини янада ёмонлаштириши мумкин. Аввалроқ, Вилнюс Хитойга ёқмаган бир қатор хатти ҳаракатлар қилган эди.

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили Ван Венбин: «Хитой бошқа давлатларнинг Тайван билан ҳар қандай расмий алоқаларига қатъий қарши. Бу Литва учун ҳам амал қилади", деб таъкидлаган.

Венбиннинг қўшимча қилишича, Вилнюс уни "Тайваннинг бўлгинчи кучлари ўз манфаатлари йўлида ишлатишига" йўл қўймаслиги керак.

"Биз Литванинг ягона Хитой тамойилига риоя қилишини талаб қиламиз", деган дипломат.

1949 йилдан бери Тайван ўз маъмурияти томонидан бошқарилиб келинмоқда, ўшанда Чан Кайши (1887-1975) бошчилигидаги Гоминдан кучларининг қолдиқлари фуқаролар урушида мағлубиятга учраган. Ўшандан бери у ерда коммунистлар ҳокимият тепасига келгунига қадар материкда мавжуд бўлган собиқ Хитой Республикасининг байроғи ва баъзи бошқа атрибутлари сақланиб қолган. Аксарият мамлакатлар, шу жумладан Россия, Тайванни Хитой провинцияларидан бири, деб ҳисоблайди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Барча мустақил туркий давлатлар умумий байроқ остида бирлашди» – Бағдод Амриев

827 17:30 03.12.2021

Твиттер ва Фейсбук Хитой тарғиботи билан шуғулланган минглаб аккаунтни ўчирди

320 10:30 03.12.2021

Европа Иттифоқи Хитойга рақобатчи бўлмоқчи

501 09:00 02.12.2021

Хитой Қозоғистон ғалласини олишдан бош тортмоқда

1797 13:10 01.12.2021

«Демократия учун» саммити ва унинг Ўзбекистонга нима алоқаси бор?

1399 17:48 25.11.2021

Серикжан Мамбеталин: бизни ким ютиб юборади - Россиями ёки Хитой?

4022 14:06 23.11.2021
« Орқага