Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитойда аҳоли сонининг ўсиши секинлашиб бормоқда

1080

Хитойда аҳолини рўйхатга олиш натижаларига қараганда, охирги йилларда аҳолининг ўсиш суръати секинлашиб бормоқда, “бир оилага бир фарзанд” сиёсатининг бекор қилингани вазиятга кўпам таъсир қилаётгани йўқ.

Маълум бўлишича, Хитой аҳолиси охирги ўн йилда 72 миллионга кўпайган ва 1 миллиард 412 миллионга етган. 2011-2020 йилларда аҳоли сонининг ўсиши 0,53 фоизни ташкил этди, ҳолбуки, аввалги ўн йилликда ўсиш 0,57 фоиз бўлган эди. 

Давлат статистика бошқармаси бошлиғи Нин Цзичжэнинг маълум қилишича, 2020 йилда 12 миллион бола дунёга келган, бу эса 2016 йилдагидан бир ярим баравар кам демакдир. 2016 йилда ҳукумат илк бор аҳолининг қариб бораётганидан хавотир билдирган ва оилаларга икки фарзандли бўлишга рухсат берган эди. Шундан кейинги дастлабки икки йилда туғилиш кўпайди, кейин эса вазият яна эски ҳолатига қайтди. 

Яқин йилларда аҳоли сони бўйича биринчилик Хитойдан Ҳиндистонга ўтиши мумкин: расмий маълумотларга кўра, Ҳиндистон аҳолиси Хитойникидан атиги 20 миллион кам, аҳолининг ўсиш суръати эса йилига қарийб 1 фоизни ташкил этмоқда. 

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитойда мусулмон маҳбусларнинг ички аъзолари олиб қўйилаётган бўлиши мумкин

1026 07:55 15.06.2021

Марказий осиёликлар Хитойдаги Россия атом электростанцияларига хавотир билан қарамоқда

1150 15:40 08.06.2021

«Хитой сиёсати туфайли уйғурларнинг сони камаяди»

665 09:55 08.06.2021

Трамп Хитойдан коронавирус сабабли 10 триллион доллар талаб қилди

491 11:25 07.06.2021

Байден Хитойнинг фикрини инобатга олмасдан жаҳон савдо қоидаларини ишлаб чиқишга чақиради

599 16:35 06.06.2021

АҚШ ўнлаб Хитой компаниялари акцияларини сотиб олишни тақиқлади

335 17:20 04.06.2021
« Орқага