Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитойда болаларнинг ТикТокдан фойдаланиши чекланди

409

Хитойда 14 ёшдан кичикларнинг TikTok (Douyin) иловасидан фойдаланиши чеклаб қўйилди, дея хабар бермоқда CNN.
Энди ушбу ёш гуруҳидагилар иловадан ҳар куни эрталаб соат олтидан кечқурун ўнгача фақат қирқ дақиқа фойдаланиши мумкин. Бу чеклов платформада ўз исми билан рўйхатдан ўтган барча болалар учун амал қилади. 
Қайд этилишича, бундай чеклов болаларни салбий таъсирлардан ҳимоялаш мақсадида жорий этилди. TikTok иловасининг рақиби Kuaishou худди шундай қарорни 2019 йилда қабул қилган.
Аввалроқ Хитойда мактаб ўқувчиларининг видеоўйинларни ўйнашига ҳам чеклов қўйилган эди. Болаларнинг фақатгина жума, шанба ва якшанба кунлари соат 20:00 дан 21:00 гача бир соатдан, яъни ҳафтада жами уч соат ўйин ўйнашига рухсат берилди. Охирги йилларда Хитойда вояга етмаганларнинг онлайн ўйинларни ўйнашига баъзи чекловлар амал қилиб келаётган эди. Уларга кунига 90 дақиқа, байрам кунларида 3 соатгача ўйин ўйнашга рухсат берилганди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Ўзбекистон aфғонистонликларга таъзия билдирди

110 12:05 16.10.2021

Шавкат Мирзиёев мигрантларга солиқ солиш таклифига фикр билдирди

827 11:11 16.10.2021

Қандаҳордаги теракт қурбонлари сони ортди

264 10:33 16.10.2021

Россия Ўзбекистонда рус мактаблари очмоқчи

377 09:06 16.10.2021

“Армия Ливанда беқарорликка йўл қўймайди” – Мудофаа вазирлиги

227 08:22 16.10.2021

Катта фиқҳ энциклопедияси: Имомлар таърифи

670 21:05 15.10.2021
« Орқага