Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитойда хулқи ёмон болалар учун ота-оналарини жазолашмоқчи

959

“Евроньюс”нинг хабар беришича, Хитойда хулқи ёмон ёки жиноятга қўл урган болалар учун ота-оналарини жазога тортишни кўзда тутувчи қонун лойиҳаси тайёрланди. 

Лойиҳада хулқи жуда ёмон бўлган ёки жиноят содир этган болаларнинг ота-оналари ҳақида баённома тузилиб, улар жумладан оилавий таълим дастурига юборилади. Шунингдек, ота-оналар фарзандларининг ўйнаши, дам олиши ва машғулотлар билан шуғулланиши учун етарлича вақт ажратишга масъул бўлади. 

Қонун лойиҳаси келгуси ҳафтада мамлакат парламентининг тегишли қўмитасида кўриб чиқилади. 

Хитойда охирги вақтда болалар билан боғлиқ бир қатор қонунлар ишлаб чиқилди, болаларнинг компьютерда ўйин соатлари ва кунлари чеклаб қўйилди. Таълим вазирлиги ўқувчиларга бериладиган уй вазифаларини камайтирди, ҳафта охирида ва таълим пайтидан мактабдан ташқарида дарс ўтилишини тақиқлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Россияга «дўст» давлат Украинанинг ҳудудий яхлитлигини қўллаб-қувватлади

1501 11:22 28.09.2022

Хитой ташқи ишлар вазири: АҚШ-Хитой муносабатлари жудаям таранглашди 

1061 19:25 24.09.2022

Хитой Юнҳай-1 метеорологик сунъий йўлдошини учирди

215 13:30 21.09.2022

«Газпром» Хитойга газ беришни тўхтатди

2842 14:25 20.09.2022

Қашғардан Мозори Шарифгача. Янги темир йўл синови бошланди

586 10:55 20.09.2022

Байден Тайванни Хитойдан ҳимоя қилишга ваъда берди

795 14:40 19.09.2022
« Орқага