Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитойда масжидларнинг қиёфасини ўзгартириш давом этяпти

1397

Хитойда масжидларнинг қиёфасини ўзгартириб, уларни исломий ўзига хосликдан маҳрум этиш давом этмоқда, дея хабар беради The Print. 

Нашрнинг ёзишича, бу гал Цинхай провинциясининг Синин шаҳрида жойлашган, XIV асрда бунёд этилган “Донггуан” масжидининг меъморий қиёфаси ўзгартирилган: улкан яшил гумбази ва миноралари бузиб ташланган. Энди масжид ташқи кўринишидан оддий маъмурий бинога ўхшаб қолган ва унда исломни эслатадиган хусусият кўринмайди.  

Тарихий масжиднинг ўзгариб қолганига Британиянинг Хитойдаги дипломатик миссияси вакили Кристина Скотт эътибор қаратган. “Менинг 4 йиллик йўлкўрсаткичим эскиряпти. У ерда “Донггуан” жоме масжидини зиёрат қилиш ёзилган. Мен у ерга бордим. Таъмирлаш учун ёпилган экан (таъмирлашга гумбазни ва минораларни бузиш ҳам кирса керак)”, – дея ёзди у Твиттердаги саҳифасида. 

Дипломат масжиднинг аввалги ва ҳозирги кўринишлари акс этган расмларни ҳам эълон қилган. Бундан ташқари, унинг ёзишича, “Нангуан” масжидидан ҳилол олиб ташланган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шарқий Туркистонда вазият ўзгаряптими?..

753 10:05 14.10.2021

Хитойда сув тошқини: миллионлаб аҳоли уйларини тарк этди (фото)

546 11:47 12.10.2021

Хитой Ҳиндистонни чегарадаги можарони ҳал қилмасликда айбламоқда

722 07:03 11.10.2021

Учинчи жаҳон уруши қаердан бошланиши мумкинлиги маълум қилинди

7035 16:05 09.10.2021

Хитой ҳарбий кемаларининг фаоллиги ошган. Малайзия хавотирда

706 13:16 07.10.2021

Хитой Қирғизистонга қарзларини тўлаши учун муҳлат берди

4717 07:30 06.10.2021
« Орқага