Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитойлик аёл Дубайдаги яширин Хитой қамоқхонаси ҳақида гапириб берган – Associated Press

6266

26 ёшли хитойлик Ву Хуань Дубайда Хитойда яшовчи мусулмон этник озчилик вакиллари тутиб турилган яширин Хитой қамоқхонаси ҳақида гапириб берган. Бу ҳақда Associated Press  агентлиги хабар бермоқда.

Бирлашган Араб Амирликлари пойтахтида Хуань маҳаллий ОАВни 2019 йилда Гонконгда норозилик намойишлари бир томонлама ёритилгани учун танқид қилган эрини қидираётган Хитой ҳукуматидан яшириниб юрган эди. У меҳмонхонада сўроқ қилинган, шундан сўнг у уч кун Дубай полиция бўлимида бўлган.

Кейин унинг олдига ўзини Хитойнинг Дубайдаги миссиясининг бош консули Ли Сюхан деб таништирган бир киши келган. У аёлни машинада қамоқхонага айлантирилган уч қаватли виллага олиб борган. У билан бирга бинода камида иккита уйғур ушлаб турилган. Хуанни хитой тилида сўроқ қилишган. У турмуш ўртоғини жинсий зўравонликда айблаб, қонуний ҳужжатларга имзо чекишга мажбур бўлган. 8 июнь куни у қўйиб юборилган ва уч кундан кейин у эри билан Украинада учрашган ва улар Голландияга учиб кетишган.

Хуан мухбирларга қамоқхона қаерда эканлигини айта олмаган, лекин паспортида муҳрлар, сўроқ қилинган овоз ёзуви ва қамоқдан унга ёрдам берган пасторга юборган хабарларини кўрсатган.
Associated Press илгари БААда яшаган уйғурларга иқтибос келтирар экан, бу мамлакат Хитой разведкасининг уйғур ишлари билан шуғулланадиган Яқин Шарқ марказига айланганини таъкидлайди. БААдан ташқари, Таиланд ва Миср расмийларга уйғурларни Хитойга қайтаришга ёрдам берган.

“Detained in Dubai” (“Дубайда ҳибсга олинганлар”) инсон ҳуқуқлари ташкилотига асос солган Радҳа Стирлингнинг сўзларига кўра, у илгари БААдаги виллаларда сақланаётгани ҳақида хабари берилган тўққиздан ортиқ Канада, Ҳиндистон ва Иордания фуқароларига ёрдам берган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Барча мустақил туркий давлатлар умумий байроқ остида бирлашди» – Бағдод Амриев

827 17:30 03.12.2021

Твиттер ва Фейсбук Хитой тарғиботи билан шуғулланган минглаб аккаунтни ўчирди

320 10:30 03.12.2021

Европа Иттифоқи Хитойга рақобатчи бўлмоқчи

501 09:00 02.12.2021

Хитой Қозоғистон ғалласини олишдан бош тортмоқда

1798 13:10 01.12.2021

«Демократия учун» саммити ва унинг Ўзбекистонга нима алоқаси бор?

1399 17:48 25.11.2021

Серикжан Мамбеталин: бизни ким ютиб юборади - Россиями ёки Хитой?

4022 14:06 23.11.2021
« Орқага