Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитойлик болаларнинг онлайн ўйинларни ўйнаши қатъий чекланди

608

Хитой ҳукумати болаларнинг мактаб кунларида онлайн видеоўйинларни ўйнашини тақиқлади, дея хабар бермоқда The Wall Street Journal.

Болалар энди жума, шанба ва якшанба кунлари соат 20:00 дан 21:00 гача бир соатдан, яъни ҳафтада жами уч соат ўйин ўйнашлари мумкин бўлади. Охирги йилларда Хитойда вояга етмаганларнинг онлайн ўйинларни ўйнашига баъзи чекловлар амал қилиб келаётган эди. Уларга кунига 90 дақиқа, байрам кунларида 3 соатгача ўйин ўйнашга рухсат берилганди.

Ҳукумат бундан буён онлайн ўйинлар билан шуғулланувчи компанияларни текшириш кучайтирилишини маълум қилди. Видеоўйин ишлаб чиқариш борасида дунёда етакчилардан ҳисобланувчи Tencent Holdings Ltd. компанияси аввалги чекловларга жавобан юзни таниш ва ҳақиқий исм билан рўйхатдан ўтиш технологиясини қўллаб келаётган эди. Бундан ташқари, муайян вақт ўтгандан кейин ўйинчи автомат равишда ўчириб қўйилган.

Ҳукуматнинг навбатдаги қароридан кейин онлайн ўйин компанияларининг акциялари нархи пасая бошлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Шарқий Туркистонда вазият ўзгаряптими?..

753 10:05 14.10.2021

Хитойда сув тошқини: миллионлаб аҳоли уйларини тарк этди (фото)

546 11:47 12.10.2021

Хитой Ҳиндистонни чегарадаги можарони ҳал қилмасликда айбламоқда

722 07:03 11.10.2021

Учинчи жаҳон уруши қаердан бошланиши мумкинлиги маълум қилинди

7033 16:05 09.10.2021

Хитой ҳарбий кемаларининг фаоллиги ошган. Малайзия хавотирда

706 13:16 07.10.2021

Хитой Қирғизистонга қарзларини тўлаши учун муҳлат берди

4717 07:30 06.10.2021
« Орқага