Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитойлик мусулмонлар энди Quran Majeed иловасидан фойдалана олмайди

1504

Apple компанияси Хитойнинг талабига биноан App Store’дан Quran Majeed иловасини ўчириб ташлади. Шундай қилиб, эндиликда Хитой ҳудудида ушбу машҳур иловадан фойдаланиб бўлмайди.  

Би-би-сининг хабар беришича, Хитой расмийлари ўз талабини “ноқонуний диний матнларнинг жойлаштирилганлиги” билан изоҳлаган. Расмийлар Би-би-сининг ушбу ҳолат бўйича йўллаган сўровига жавоб қайтармаган. Apple компанияси эса баъзи ҳолатларда мамлакатлар ҳукуматларининг позициясини маъқулламаса-да, маҳаллий қонунларни ҳурмат қилишга мажбурилигини билдирган. 

Хитойда бир миллионга яқин киши Quran Majeed иловасидан фойдаланиб келар эди, бутун дунёдаги фойдаланувчилар сони эса 35 миллиондан зиёд. 

Хитой ҳукумати исломни дин сифатида расман тан олади. Quran Majeed иловасида айнан қандай “ноқонуний матн” борлиги ҳозирча номаълум.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Истанбул сафари таассуротлари: “Агар бу ерга бормасангиз, Туркияга келдим деманг!”

1904 18:10 23.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Супемаркет устидаги масжид...”

1688 17:59 20.11.2021

Истанбул сафари таассуротлари: “Фотиҳ туманида қанча масжид бор?”

4071 22:21 13.11.2021

Қуръонни нега сотиб олдингиз?

1104 21:05 09.11.2021

«Ал-Азҳар овози»да ўзбек олимининг мақоласи эълон қилинди

1554 08:05 08.11.2021

Бугун Бишкекда халқаро Қуръони карим мусобақаси бўлиб ўтади

654 10:10 30.10.2021
« Орқага