Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитойнинг Анқарадаги элчихонаси турк сиёсатчиларига пўписа қилди

5016

Кеча, 5 апрель куни Хитойнинг Анқарадаги элчиси Лиу Шаобин Туркия Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди. Бунга Хитой элчихонасининг Твиттердаги саҳифасида эълон қилинган пўписали баёнот сабаб бўлди.

“Хитой томони бирор киши ёки кучнинг Хитой суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига бирор кўринишда қарши чиқишига қатъиян қарши ҳамда буни қаттиқ қоралайди. Хитой томони ҳақли равишда жавоб қайтариш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади”, – дейилган эди элчихона баёнотида.

Мазкур постда Туркиянинг “Ийи” партияси етакчиси Мерал Акшенер ва Анқара шаҳри ҳокими Мансур Явашнинг расмий профиллари белгиланди, чунки улар ўз саҳифаларида 1990 йилнинг 5 апрелида Шарқий Туркистоннинг Барин шаҳарчасида юз берган қатлиомни хотирлашган эди. Хусусан, Акшенер “Шарқий Туркистон кeн келиб албатта озод бўлади!” деб ёзди. Мансур Яваш эса орадан 31 йил ўтганига қарамай, Барин қатлиоми қолдирган оғриқ ҳамон давом этаётганини айтган.

Хитой элчихонасининг баёнотига “Ийи” партияси муносабат билдириб, элчихона бекорчи сўзларни эмас, балки уйғурлар геноциди ҳақида гапириши кераклигини таъкидлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

“Хитой уйғур имомларни нишонга оляпти”

1089 14:05 14.05.2021

Хитойда аҳоли сонининг ўсиши секинлашиб бормоқда

990 21:00 11.05.2021

Хитойнинг ёрдами беғаразми?

1429 17:00 07.05.2021

Янги Зеландия Хитойни уйғурларнинг ҳуқуқларини бузишда айблади

448 18:00 05.05.2021

Дунёда ўлим жазосини қўллаш камайди, Хитойда бу маълумот – давлат сири

552 23:00 21.04.2021

Хитой йигит билан саҳарлик ва ифтор қилдим...

1962 15:00 16.04.2021
« Орқага