Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хитойнинг ҳалокатга учраган Boeing самолёти ҳақида қўшимча маълумотлар берилди

1718

Қутқарувчилар Хитой жанубида ҳалокатга учраган Boeing 737 самолётининг йўловчилари ва экипаж аъзоларининг жасадларини ҳозирча топгани йўқ, деб хабар бермоқда Хитой марказий телевидениеси қутқарувчиларга таяниб.

«Ҳозирги кунга қадар, қутқарувчиларнинг маълумотларига кўра, воқеа жойида ҳалокатга учраган самолётнинг бўлаклари топилган, бироқ бедарак йўқолганлар ҳали топилмаган», — деб хабар берган телеканал.

Қидирув-қутқарув ишлари давом этмоқда. Қайд этилишича, тоғли ҳудуд қидирув ишлари учун катта қийинчиликлар туғдирмоқда.

Global Times хабар беришича, ҳалокат жойида йўловчиларнинг ёниб кетган гувоҳномалари, ҳамёнлари ва бошқа буюмлари топилган.

Душанба куни Хитойнинг Гуанси-Чжуан автоном вилоятининг Учжоу шаҳрида China Eastern Airlines  авиакомпаниясининг Boeing 737 йўловчи самолёти ҳалокатга учради ва ўрмон ёнғинига сабаб бўлди. Фуқаро авиацияси бошқармаси самолёт бортида 132 киши, жумладан 123 йўловчи ва тўққиз нафар экипаж аъзоси бўлганини тасдиқлади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитой: тарихдаги энг катта хакерлик ҳужуми рўй берди

674 17:55 05.07.2022

Россия ва Хитой кемалари Япониянинг норозилигига сабаб бўляпти

494 14:40 05.07.2022

Гонконг: 25 йил Хитой ҳукмронлиги остида

1025 08:50 01.07.2022

Қозоғистонликлар Хитойга визасиз бориши мумкин

311 19:05 27.06.2022

Путин БРИКСнинг кенгайишидан умидвор

737 16:13 24.06.2022

Ўзбекистон Президенти глобал ривожланиш масалаларига бағишланган саммитда иштирок этади 

258 10:16 24.06.2022
« Орқага