Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳожи Ғассон Юнус – Ақсонинг «Абу Ҳурайра»си

625

У 30 йилдан ортиқ Ал-Ақсо ҳудудида яшовчи мушук ва қушларни боққан. Шунинг учун унга “Ақсонинг Абу Ҳурайраси” деган ном берилган.

Йиллар ўз ҳукмини ўтказиб, оппоқ соқолли, юзларига ажин тушган бу қалби меҳрга тўла инсон куннинг маълум вақтларида қўлида егулик ва ширинликлар солинган елимхалталар билан Ал-Ақсо масжидига келарди. Уни мушуклар, қушлар ва болалар кутиб олишарди. Чунки мўйсафиднинг қўлидаги таомлар айнан улар учун  эди.

Исми Ғассон Рифқий Юнус бўлган бу кекса одам Уммул Фаҳм қишлоғидан жанубда, сионистик режим томонидан ишғол қилинган ҳудуддаги Ара шаҳарчасида яшаган. Отахоннинг уйи ва Ал-Ақсо ўртасидаги масофа бир ярим соатлик йўл эди.  Бироқ Ғассон Рифқий  бу узоқ масофани писанд қилмай, 30 йил давомида ўз бурчи деб билган ишни бажариш учун муқаддас масжидга қатнаган.

Интервьюларидан бирида у шундай деган эди: "Мен эмас, Аллоҳ ризқлантиради... Мен фақат сабабчиман ва Роббим менга бу раҳм-шафқатни ато қилган. 

Бу ернинг мушуклари мени яхши билишади, мен ҳам уларга жуда боғланиб қолганман. Мушуклар ва қушлар билан дўстлик менга қувонч ва бахт келтиради. Аллоҳ таоло мени шу жониворларга хизмат қилувчи қилиб қўйди”, - деган у.

Мўйсафид бу ерга келолмай қолгач, унинг ўрнига дўстларидан жониворларга емиш олиб боришни сўраган эди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушукларга бўлган муҳаббати билан машҳур бўлган саҳоба Абдурраҳмон ибн Сахрни  Абу Ҳурайра (“мушукчаларнинг отаси”) деб атаган эдилар.  Ғассон Юнусни ҳам ўша саҳобага ўхшатиб "Абу Ҳурайра ал-Ақсий" лақабини беришган.

Шунингдек, Ҳожи Ғассон Юнус болаларга ширинликлар ва шарлар, Ал-Ақсо масжидига ташриф буюрганларга эса кийим-кечак ва ширинликлар тарқатарди. Бундан ташқари, у ёшларга дарс ва сабоқлар берарди.

Бундан икки йил аввал бошланган коронавирус пандемияси кўплаб чекловлар билан бирга инсонлар ўлимига ҳам сабабчи бўлди. Хусусан, 2020 йилнинг ноябрь ойида Ҳожи Ғассон Юнусга ҳам коронавирус ташхиси қўйилди. 2021 йилнинг январида у ушбу касалликдан 72 ёшида вафот этди. 

Бу хабар фаластинликлар орасида қайғуга сабаб бўлди. Ижтимоий тармоқларга одамлар мушук ва қушларни боқаётган эркак акс этган сурат ва видеоларни жойлаштириб, таъзияларини изҳор қилишди. 

Твиттер фойдаланувчиларидан бири Ғассон Юнусга бағишлаб шундай деб ёзган:

“Майдонлар, миноралар ва тошлар уни соғинади,

Ақсо мушуклари ва қушлари уни соғинади”.

Бошқа бир фойдаланувчи шундай деб ёзган: “У ҳар куни узоқ масофа босиб ўтиб, масжид ҳудудига қушлар ва мушукларни боқиш учун борган. У қуддусликлардан кўра, ҳақиқий қуддуслик эди... Қиёмат куни нафақат одамлар, балки Ақсо қушлари ва мушуклари ҳам унга гувоҳлик берадилар”.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

424 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

710 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

161 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

251 21:00 01.07.2022

Хотира

282 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

241 20:00 01.07.2022
« Орқага