Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ҳожи Шарин Лоу ва унинг ҳалол таомли ресторанлари

982

Малайзияда туғилган хитой миллатига мансуб Ҳожи Шарин Лоу ўз тақдир йўлларини жуда ҳайратланарли деб билади.

 Бугунги кунда Малайзияда кўплаб хитойликлар яшайди, уларнинг сони мамлакат аҳолисининг 25 фоизини ташкил қилади. Гарчи улар анъанавий равишда буддизм ва даосизмга эътиқод қилсалар ҳам, улар орасида мусулмонлар сони ортиб бормоқда. Янги қабул қилинганлар одатда ўрта синф бўлиб, мандарин тилида гаплашадилар. Улар исломга қизиқиб мусулмон бўлиб, дин аҳкомларини жиддий қабул қиладилар. Шу билан бирга, Малайзиядаги хитойлик мусулмонлар ўзларининг маданий ўзига хослигини муҳим маънавий бойлик сифатида сақлаб қолишга ҳаракат қилмоқда, бу уларга мусулмон бўлмаган хитойлар орасида исломий маълумотларнинг тарқалишига ёрдам беради.

Малайзиядаги ҳалол хитой ресторанлари тармоғи асосчиси Ҳожи Шарин Лоу ана шундай иймонга келган хитойлардан биридир. У Абдуллоҳ исмини олиб, 21 ёшида Исломни қабул қилган. Ҳожи Шарин Лоу фойда кўриш ва Исломга даъват қилиш ўртасида ҳеч қандай зиддият кўрмайди. У ўз иши ҳақида: «Ибодатни тарк этмасдан бизнес қилиш» дейди. Ҳожи Шарин Лоу кўп йиллар давомида Малайзия Хитой мусулмонлари уюшмаси вице-президенти ҳам бўлган, аммо ҳозир нафақага чиққан.

Ҳожи Шарин Лоу ўз тарихини шундай ҳикоя қилади: «Бизнинг тақдиримиз баъзан жуда кутилмаган бурилишлардан ҳам иборат. Мен 1946 йилда Жоҳор Баҳру (Малайзия) шаҳрида туғилганман, инглиз коллежини (ҳозирги Мактаб Султон Абу Бакар номи билан машҳур) тугатганман, ёшлигимда ҳуқуқшунос бўлишни орзу қилганман.

Агар отамга ўпка саратони ташхиси қўйилмаганида, мен 19 ёшда эдим ва Буюк Британияда ҳуқуқшуносликда ўқиётган эдим. Мен уйга қайтишга мажбур бўлдим, чунки отам ўқишим учун пул тўлай олмас эди.

Мен иш қидиришга мажбур бўлдим ва Жоҳор Баҳрунинг Тампои ҳудудидаги фабрикада ишлай бошладим. Бу ерда мен кўплаб мусулмон дўстлар орттирдим, уларнинг таъсири остида исломни қабул қилдим. Ўз оиласи билан муаммоларга дуч келган баъзи янги мусулмонлардан фарқли ўлароқ, менинг омадим бор эди. Ота-онам, акам ва иккита катта опамда менинг диний танловим бўйича ҳеч қандай нотўғри фикр бўлмаган. Кейин мен Куала-Лумпурга электротехника маҳсулотларини йиғувчи заводда ишлаш учун кўчиб ўтдим.

37 йил олдин вафот этган онам мен учун фақат хитойларнинг янги йилида ишлатиладиган махсус ошхона анжомлари тўпламини қолдирган. Исломни қабул қилганимдан кейин ҳам мен ҳар доим бу байрамда кечки овқат учун уйга, Жоҳор Баҳруга келаман. Турли динларга мансуб бўлишимизга қарамай, оиламиз дўстона муносабатда бўлиб қолмоқда. 

Онам энди орамизда бўлмасада, мен, укаларим ва опа-сингилларим учун йиғиламиз. 2007 йилда Шоҳ Аламда илк шохобчамни очганимда ҳалол озиқ-овқатга киришга қарор қилганимга ҳам шу сабаб бўлган.

Ўшанда мен бир кун келиб 18 та ҳалол хитой ресторани соҳиби  бўлишимни хаёлимга ҳам келтирмагандим. Мен онамнинг таомларини жуда соғинганим учун биринчи дўконимни очгандим. Ҳозир деярли ҳар бир штатда, жумладан Жоҳор Баҳру, Кланг, Петалинг Жая, Куала-Лумпур, Куантан ва Cибержая каби шаҳарларда ресторанларим бор. Мусулмонлар чинакам ҳалол хитой таомларини татиб кўришларини истайман».

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Украинадаги вазият ва Путиннинг Марказий Осиёга ташрифи

375 21:50 01.07.2022

ИВВ Нукусдаги вазият ҳақида ахборот берди

632 21:45 01.07.2022

Нажосатлар ва уларни поклаш ҳақида (давоми)

139 21:30 01.07.2022

Турк тадбиркорлари Ўзбекистонга қайтмоқда

233 21:00 01.07.2022

Хотира

259 20:30 01.07.2022

Стэнли кубогини олган биринчи мусулмон хоккейчи

237 20:00 01.07.2022
« Орқага