Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хориж нефт компаниялари Ироқни тарк этяпти

1181

Ироқ нефт вазири Эҳсон Абдужабборнинг маълум қилишича, хорижнинг йирик нефт компаниялари Ироқни тарк этишга киришган. Бу ҳақда “Анадолу” агентлиги хабар тарқатди.

Royal Dutch Shell ва ExxonMobil аллақачон Ироқни тарк этган, British Petroleum худди шундай йўл тутиш арафасида. Россиянинг Lukoil компанияси активларини Хитой компанияларига сотиш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

«Басра вилоятининг Зубайр туманида Британиянинг бошқа бир компанияси ҳам ўз фаолиятини тўхтатди», – деди вазир. Абдужабборга кўра, Ироқдаги инвестиция иқлими йирик инвесторларнинг хавфсизликни таъминлаш борасидаги талабларига жавоб бермайди.

«Барча йирик инвесторлар ё бошқа бозор, ёки бошқа ҳамкор қидиряпти. Мавжуд конъюнктурада бу компаниялар Ироқда ўз фаолиятини давом эттира олмайди», – деди у.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Эрон-Саудия музокаралари янги ва яхши босқичга чиқмоқда

369 12:05 15.09.2021

Ироқ ҳукумати ноқонуний олиб кетилган пулларни мамлакатга қайтармоқчи

585 07:55 28.08.2021

Ироқ ва Сурияда миллионлаб одам гуманитар фалокат ёқасида

532 07:00 24.08.2021

Тарихда бугун: Ироқ – Эрон уруши ниҳоясига етди

1279 19:50 20.08.2021

Туркия армияси Ироқ шимолида жанговар йўқотишларга дуч келди

728 16:35 13.08.2021

Ироқ ўз фуқароларини Белоруссиядан олиб кетяпти

671 21:45 11.08.2021
« Орқага