Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хорижда ишга жойлаштириб қўяман деган ҳар кимга ҳам ишонманг!

418

71 та хусусий бандлик агентлиги лицензияси бекор қилинган, 12 тасига жиноий иш очилган

Ўзбекистон ҳукумати фуқароларни хорижда ишга жойлаштириш бўйича хусусий компанияларга берилган 80 та лицензиядан 71 тасини (яъни 88 фоиздан ортиғи) бекор қилди. Бу ҳақида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги раҳбари Зоҳид Асқаров брифингда маълум қилди, деб хабар беради Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) матбуот хизмати.

59 та ҳолат бўйича лицензиялар бандлик органларининг аризалари билан бекор қилинган, 12 та ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган. Олтита агентлик фаолият кўрсатмоқда, яна учта агентликнинг лицензияси тўхтатилган.

2018 йил сентябрь ойидан бошлаб хусусий юридик шахсларга Ўзбекистон  фуқароларини хорижда ишга жойлаштиришга рухсат берилди. Лицензиялар Меҳнат вазирлиги томонидан берилади. 2019 йил охирига келиб, мамлакатда 60 га яқин хусусий бандлик агентликлари (ХБА) фаолият юритди. 2020 йил февраль ойида нопок идоралар билан юз берган можаролардан сўнг ҳукумат ўзбекистонликларни хорижда иш билан таъминлаш билан шуғулланишни фақат Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига топшириб, мамлакатда ХБА фаолиятини тақиқлашни таклиф қилганди.

Асқаровнинг сўзларига кўра, ХБА фаолияти давомида улар 4203 нафар меҳнат муҳожирини хорижга жўнатишга муваффақ бўлолган.

Меҳнат вазирлиги вакилининг айтишича, 2022 йил 1 март ҳолатига кўра, вақтинча хорижда меҳнат қилаётган меҳнат муҳожирлари сони қарийб 2,4 миллион кишини ташкил этади. Уларнинг 568,5 минг нафари (24,1 фоизи) аёллар, 827,1 минг нафари (35,1 фоизи) ёшлардир.

Россияда 1,5 миллион, Қозоғистонда 366,3 минг, Туркияда 144,7 минг, Жанубий Кореяда 47,4 минг, бошқа мамлакатларда 348,1 минг ўзбекистонлик меҳнат қилмоқда.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президент Шавкат Мирзиёев умра ибодатини бошлади

114 01:25 19.08.2022

 "Тарихнинг номаълум саҳифалари"

228 21:05 18.08.2022

Эшикоға беги

283 20:35 18.08.2022

Илм излаб сафар қилишдаги фазилатлари

217 20:05 18.08.2022

Фашистлар Германияси ва советлар ҳамкорлиги

335 19:35 18.08.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Кобулдаги портлаш бўйича баёнот берди

301 18:58 18.08.2022
« Орқага