Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хорижга чиқиш паспортини олиш бўйича яна бир енгиллик

3730

2022 йил 1 январдан бошлаб, бир қатор хизматларни Давлат хизматлари марказлари орқали тақдим этилиши белгиланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат хизматлари агентлиги ахборот хизмати хабар берди.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш ва бериш муқобил равишда (ички ишлар бўлимлари билан бир вақтда) Давлат хизматлари марказлари орқали ҳам амалга оширилади.

Бунда, Ўзбекистон Республикасининг фуқароларига хорижга чиқиш учун биометрик паспорт бериш учун тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараварини ташкил этади. (Маълумот учун: ушбу тўлов миқдори аввал БҲМнинг 1,2 баравари бўлган)

Қуйидаги ҳаволада бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси фуқароларига хорижга чиқиш биометрик паспортини бериш хизмати жорий этилган Давлат хизматлари марказлари рўйхати келтирилган.

Бундан ташқари 2022 йил якунига қадар босқичма-босқич барча Давлат хизматлари марказларида ушбу имкониятни яратиш режалаштирилган.

Шунингдек, Давлат хизматлари марказларида хизматлар экстерриториаллик тамойили асосида (рўйхатда турган жойингиздан қатъи назар) тақдим этилади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

БАА ва Нидерландия компаниялари Ўзбекистонда қуёш фотоэлектр станциялари қуради

173 09:18 20.01.2022

Шавкат Мирзиёев ва Дмитрий Козак минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашди

223 08:25 20.01.2022

Ўзбекистоннинг «Эркин савдо» назорат кўрсаткичидаги ўрни яхшиланди

215 17:05 19.01.2022

Islamic Finance News: «Ўзбекистонда Ислом молияси энди бегона эмас»

706 16:05 19.01.2022

Эрон-ислом маданиятида аёл ва онанинг ўрни

584 19:10 18.01.2022

Ўзбекистондаги иқтисодий ўсиш туфайли қозоқларнинг Қозоғистонга кўчиши камайди

964 16:55 18.01.2022
« Орқага