Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хорижлик мутахассислар қайси давлатларда ишлашни хоҳлайди?

856

Хорижлик мутахассислар ишлаш учун маъқул кўрадиган давлатлар орасида Канада биринчи ўринда турибди. Ундан кейин АҚШ, Австралия ва Германия бор.

Boston Consulting Group (BCG) консалтинг компанияси, ишчи-ходимлар қидириш билан шуғулланадиган The Network тармоғи ва Stepstone портали ўтказган тадқиқот натижалари ана шуни кўрсатди. Тадқиқотда 190 мамлакатдан 208 минг мутахассис қатнашди ва улардан ишлаш учун қайси давлатларга боришни исташлари сўралди.

Маълум бўлишича, хорижлик мутахассисларнинг Осиё-Тинч океани давлатлари, хусусан, Сингапур, Япония ва Янги Зеландияда ишлашга қизиқиши ортган. Бунинг асосий сабабларидан бири мазкур мамлакатларнинг коронавирус пандемияси ўчоғидан узоқда жойлашганидир. Айнан пандемия сабабли Италия, Франция ва Испанияга қизиқиш камайган.

Лондон, Амстердам ва Дубайни хорижлик мутахассислар энг жозибадор шаҳарлар сифатида эътироф этган. Шунингдек, улар маъқул кўрадиган шаҳарлар ўнталигида Абу-Даби, Токио, Сингапур, Нью-Йорк, Барселона ва Сидней ҳам бор.

Чет эллик мутахассисларнинг танлови уларнинг малака даражасига боғлиқлигини ҳам унутмаслик керак. Масалан, магистр дипломига ва илмий даражага эга мутахассислар биринчи навбатда Лондонни, ундан кейин эса Берлинни танлаган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хитой хорижликларга интернетда диний материаллар тарқатишни чеклайди

531 14:40 24.12.2021

Қозоғистонда хорижлик фуқароларнинг «вақти тугамоқда»

635 17:30 26.05.2021

Қозоғистоннинг хорижликларга ер сотишни тақиқловчи қонуни Хитой учун кескин зарба бўлди

2243 10:00 17.05.2021

Туркияга боришни режалаштирганлар диққатига!

1676 09:20 27.04.2021

Баъзи хорижий давлатлар фуқароларининг Россияга кириши 40 йилга тақиқланди

2508 15:25 23.04.2021

“Ливияликлар хорижлик ёлланма жангчиларнинг кетишини хоҳлаяпти”

935 19:30 25.03.2021
« Орқага