Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хорижлик зиёратчилар учун умра мавсуми қачон тугаши маълум қилинди

1233

Саудия Арабистонига хориждан келган мусулмонлар учун жорий умра мавсуми 31 май куни якунланади.

Ҳаж ва Умра вазирлиги муборак Рамазон ойидан кейинги шаввол ойининг 30-кунини хорижлик мусулмонлар учун умра зиёратини адо этиши учун сўнгги муддат сифатида белгилади. Бу 31 майга тўғри келади.

Маълум қилинишича, бу йилги Ҳаж сафарига ҳужжатларни рўйхатга олиш ва қабул қилиш саналари ўз вақтида расмий каналлар орқали эълон қилинади.

Подшолик икки йил ичида биринчи марта бутун дунёдан зиёратчиларни кутиб олишга ҳозирлик кўрмоқда. Ўтган йили Ҳаж зиёратига Саудия Арабистонининг ўзидан келган 60 000 киши билан чекланган бўлса, 2020 йилда глобал соғлиқни сақлаш инқирози авжида бўлганида уларнинг сони атиги 1000 киши бўлган эди.

Апрел ойида Ҳаж ва Умра вазирлиги қироллик 1 миллион зиёратчига катта Ҳаж ибодатини адо этишга рухсат беришини маълум қилган эди.

Вазирлик зиёратчилардан Ҳаж зиёратини бажариш чоғида профилактика чораларига риоя қилишлари талаб қилинишини ҳамда 65 ёшгача бўлганлар тасдиқланган вакциналар билан COVID-19 га қарши тўлиқ эмланган бўлиши кераклигини билдирган.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

«Толибон» Термиз яқинига тушган снарядлар ҳақида муносабат билдирди  

610 23:18 06.07.2022

Маккаи мукаррама: бугун зиёратчилар Тавофи Қудумни адо этишди

75 23:18 06.07.2022

Ташқи ишлар вазирлиги Нукус воқеалари бўйича махсус баёнот берди

270 22:47 06.07.2022

Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари бир-бирларини байрам билан табриклади

617 21:45 06.07.2022

Украина Европа Иттифоқига қўшилса нима бўлади?

346 21:30 06.07.2022

Хорижда ишга жойлаштириб қўяман деган ҳар кимга ҳам ишонманг!

190 20:45 06.07.2022
« Орқага