Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хўжандда ўзбек-тожик университети очилади

1323

Тожикистонлик миграция бўйича мутахассис, Россия-Тожикистон (Славян) университети профессори, "Eр юзидаги барча одамлар мигрант" ва "Миграция - бу давр рамзи" китобларининг муаллифи Раҳмон Ўлмасов Хўжанд шаҳрида очилиши режалаштирилган ўзбек-тожик университети ҳақида гапирган.

Яқинда Тожикистон Таълим ва фан вазири Муҳаммадюсуф Имомзода мамлакатда ўзбек-тожик университети очилишини эълон қилди. Унга кўра, қўшма университет ташкил этиш таклифи Ўзбекистон Миллий Университети томонидан бўлган.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, ўзбек-тожик чегараси очилганидан ва икки республика раҳбарлари ўртасида бир қатор шартномалар имзоланганидан сўнг, Тожикистоннинг барча университетларида ўзбекистонлик талабалар кўпая бошлаган. Уларнинг сони сезиларли даражада ошди, дея қўшимча қилган Р.Ўлмасов.

"Бизда ҳар бир туманда ўзбек мактаблари, университетларда ўзбек гуруҳлари ва факултетлари бор эди", - деган профессор Ўлмасов.

Хўжандда, Сўғд вилояти маъмурий марказида қўшма университетнинг очилиши - бу илгари мавжуд бўлган эски анъаналарнинг давом этиши, деган мутахассис.
Унинг таъкидлашича, Тожикистоннинг умумий аҳолиси орасида ўзбеклар иккинчи ўринда туради.

Таълим муассасаси барча соҳаларда кадрлар тайёрлашда тожик-ўзбек муносабатларини ривожлантиришнинг янги босқичига ўтишга ёрдам беради, дейди мутахассис.
"Хўжанд давлат университети - бу ҳозирги кунда Бобожон Ғофуров номини олган Тожикистоннинг эски университетларидан бири. Бу жуда кучли, яхши кадрлар ва катта салоҳиятга эга ўқув даргоҳи", - таъкидлаган Ўлмасов.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, бу фақат бошланишдир ва ҳамкорлик йўли барча соҳаларда, шу жумладан таълим соҳасида ҳам давом этади.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Тожик мигрантлари муаммолари, Лавровнинг ташрифи ва ЕОИИ масаласи

1064 15:35 08.06.2023

Лавров Тожикистонга нега келяпти?

1874 20:14 05.06.2023

Душанбеда Марказий Осиёдаги энг катта масжид очилади

1807 16:28 05.06.2023

Сурия лагерларидан 100 дан ортиқ аёл ва болалар Тожикистонга қайтарилди

1676 15:45 23.05.2023

«Толибон» делегацияси Тожикистонга илк бор ташриф буюрди  

2518 20:40 25.03.2023

Қирғизистон ва Тожикистон чегарадаги баҳсли ҳудудлар бўйича музокаралар ўтказади

850 18:35 08.03.2023
« Орқага