Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Ислом

Ҳужраи саодатга кирган охирги инсон ёхуд муҳаббатнинг мукофоти

1547

Тарихдан маълумки, 91 ҳижрий санада Умар ибн Абдулазиз тарафидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳужралари, қабри шарифлари эшик‑туйнуксиз девор билан ўралган. Ўшандан кейин бу муборак ҳужрага ҳеч ким кирмаган эди. Аммо орадан 7 аср ўтиб ҳужранинг шарқий‑шимолий девори ёрилиб, нураб тушиши натижасида ҳужра очилиб қолган. Ана шунда ҳужрага кириш бир кишигагина насиб этади. У ҳам бўлса, Мадинаи Мунаввара тарихига оид энг муҳим, бетакрор асар «Вафаул‑вафа фи ахбари дарул‑Мустофа» асари муаллифи, 911 ҳижрий санада вафот этган Нуриддин Самҳудийдир. У киши мазкур нодир асарида ҳужранинг тавсифини шундай келтиради: «Ери тоза қизил қум экан, ҳеч қандай ғубор йўқ. Ҳужраи набавиянинг ери масжид еридан бир зироъ, яъни 60 см чамаси паст. Қабрларнинг дўнглиги кўринмай кетай деган». 

Ана ўшанда ҳужранинг мавжуд шифтини олиб, сож ёғочидан катак‑катак шаклида янги шифт қилинган ва устига 8 метр баландликда гумбаз қурилган. Бу гумбаз ҳозирги яшил гумбазнинг қоқ остидадир. Ўшанда қабраларни ўраб турган учинчи девор қурилган. Ушбу сана, яъни ҳижрий 881 йили 5 шаввол, милодий 1447 йил 1 январ кунидан кейин бугунгача ҳужраи ширифага ҳеч ким киргани йўқ. 

Аллома Самҳудийнинг Мадинаи Мунаввара тарихи ва тавсифида битган мазкур китобида муаллифнинг Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламга чексиз муҳаббати барқ уриб туради. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга тааллуқли бўлган барча катта‑кичик нарсани ўта юксак эҳтимом билан ўрганган ва ёритиб ўтган. Эҳтимолки, ана ўша муҳаббат у кишининг асрлар мобайнида ушбу ҳужраи шарифага кириш бахтига мушарраф бўлган ва бугунги кунгача ҳужраи саодатга қадам босган охирги инсон ўлароқ тарихда қолишига сабаб бўлгандир. 

Муҳаббатда гап кўп. Аммо ҳақиқий муҳаббат ҳам илм ва тақвони талаб қилар экан. Кўр кўрона, жоҳилона муҳаббатда самара йўқ. 

Аллоҳ барчаларимизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга нисбатан чин муҳаббат насиб этсин ва бу фоний дунёда у зотнинг равзалари зиёратига насиб этганидек, охиратда у зотнинг суҳбатларига мушарраф айласин.

Ҳасан ал-Муқрий

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Халқаро суд Арманистоннинг Озарбайжонга қарши даъвосини рад этди

161 11:30 08.12.2021

Жамол Қошиқчини ўлдиришда гумонланувчи Парижда ҳибсга олинди - ОАВ

278 10:46 08.12.2021

Бухоро: қадимий мадрасага гўзаллик салони рекламаси ўрнатилган

387 10:12 08.12.2021

Афғонистон: ўрмонларни ҳимоя қилиш учун ҳарбий бўлинма тузилди

216 09:39 08.12.2021

БААда дам олиш кунлари ўзгаради

803 09:15 08.12.2021

Минглаб фуқародан асоссиз айбловлар олиб ташланди, юзлаб фуқаро оқланди

440 08:08 08.12.2021
« Орқага