Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Human.uz раҳбар ва ижодий гуруҳини «орган ходимлари» олиб кетди

1854

Вазият юзасидан Human.uz сайтининг Telegram каналида қўйида хабар қолдирилган:

"Бугун 27 январь, соат 10:00 атрофида Human.uz сайти директори Хуршид Далиев, сайт бош муҳаррири Муслим Мирзажонов ва сайтнинг бошқа ходимлари ўзини “орган ходимлари” деб таништирган инсонлар томонидан Human.uz сайтининг Тошкент давлат аграр университети ҳудудида жойлашган офисидан олиб кетилган.

Шунингдек, “орган ходимлари” томонидан офисдаги эшиклар бузиб кирилган ва айни дамда барча маълумотлар, қурилмалар тинтув қилинмоқда.

Блогер Олимжон Ҳайдаровнинг маълумотларига кўра, таҳририят офисига бостириб кирган шахслар Бош прокуратура ҳузуридаги иқтисодий жиноятларга қарши курашиш депатаменти ходимлари бўлишган.

Human.uz сайти таҳририяти тўсатдан ва огоҳлантиришларсиз олиб кетилган барча инсонлар саломатлиги ва ҳолатидан қаттиқ қайғуда. Уларнинг ҳеч бирига алоқага чиқишнинг иложи бўлмаяпти. 

Шунингдек, таҳририят ушбу ҳолатни Ўзбекистон Республикаси Президенти сиёсатига мутлақо зид ва сўз эркинлигига таҳдид деб ҳисоблайди.

Human.uz сайти барча ОАВ нашрлари, блогерлар ва ҳуқуқ фаолларини ушбу тезкор хабарни ёритишда кўмак беришларини сўраб қолади.

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларидан эса вазиятга ойлинлик киритиб расмий муносабат беришини сўраймиз.

Human.uz сайти таҳририяти".

Нашрнинг хабар беришича Human.uz сайти блокланган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги “Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори имзоланган эди. 

Умид қиламизки, тушунмовчиликлар бартараф этилиб, Human.uz сайти ходимлари бемалол, эркин ишлаш имкониятига эга бўладилар.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Нега Қрим Украинага қайтарилиши керак?

501 10:05 26.03.2023

«Толибон» делегацияси Тожикистонга илк бор ташриф буюрди  

911 20:40 25.03.2023

Тунисликлар Рамазонни оғир шароитда ўтказмоқда

902 20:05 25.03.2023

АҚШ Эрон билан зиддиятга интилмаяпти – Байден   

568 19:45 25.03.2023

АҚШ Конгрессида Хитойнинг уйғурларга босими муҳокама қилинди. Унда ўзбек аёл ҳам сўзга чиқди

1360 19:15 25.03.2023

CCВ: Юртимизда саратонни 99 фоизгача даволовчи препарат яратилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга зид

542 18:40 25.03.2023
« Орқага