Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Хушхабар: қориларимиз Азҳар ижозасини олишди

3688

Бир гуруҳ қориларимиз Қуръони Карим бўйича ал-Азҳар ижозасини олишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси Тошкент вилоят вакиллиги матбуот хизмати хабар берди. 

Юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Динимизнинг асосий манбаи бўлган Каломуллоҳни ўрганиш, ўргатишга бўлган иштиёқ кун сайин юксалиб боряпти.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти ташаббуси билан жорий йил июль-август ойларида “Таҳфизул Қуръон” кафедрасининг малакали устозларидан иборат жамоа Миср давлатига сафар қилишди.

Қорилар Искандария шаҳридаги “ал-Азҳар” университети, “Маъҳад ал-қироат (қироатлар институти)”нинг Қуръон қироатлари ва тажвид илмидан таълим олиш ва малака оширишди.
Шотибий йўналишидаги бир қанча қироатларни Жаҳонгир қори Неъматов, Валихон қори Азимбоев, Аҳмадхон қори Рашидов, Абдулманнон қори Исматуллаев, Исломхон қори Убайдуллаев, Зафар қори Маҳмудов, Содиқжон қори Қурбонов, Жаҳонгир қори Рўзиев ва Адҳам қори Юсупов таҳсил олиб, 8 қироатдан ижоза соҳиби бўлдилар.

Сафар ниҳоясида “ал-Азҳар” университети, “Маъҳад ал-қироат (қироатлар институти)” шайхлари томонидан кафедра устозларига таълим олинган қироатлар ва илмий асарларнинг ижоза шаҳодатномалари ҳамда малака оширилгани ҳақида фахрий ёрлиқлар топширилди.

Қувонарлиси, мазкур қориларнинг икки нафари Тошкент вилоятидан. Бири Зангиота туманидаги “Абдуллоҳ ибн Равоҳа” жоме масжиди имом-хатиби Зафар қори Маҳмудов, иккинчиси Зангиота туманидаги “Фатҳ” жоме масжиди имом ноиби Адҳам қори Юсуповдир.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Хушхабар: бугун янги маърифий телелойиҳа бошланади

1083 17:30 13.01.2022

Хушхабар: Ўзбекистон делегацияси умра сафарини ҳал этиш учун Саудия Арабистонига жўнаб кетди

661 10:09 01.12.2021

Хушхабар: Жиззахда «Қуръон ва тажвид» курси очилмоқда

827 13:25 27.09.2021

Рўмол ҳақидаги хабар кўнгилни тоғдек кўтариб юборди

4283 14:26 04.09.2021

Хушхабар: ўзбекистонликлар учун умра зиёратига рухсат берилади

3172 09:21 30.08.2021
« Орқага