Мисрда вақтинча ҳибсга олинган Аҳли сунна вал жамоанинг ҳанафий мазҳабида етук олим, 10 хил қироат соҳиби, ақида ва ҳадис илмида мутахассис бўлган устоз Муҳйиддин Мансур домла озодликка чиқди. Муҳаммад Одил Ҳамид берган хабарга кўра, устоз Ўзбекистонга қайтиб келган.
Шайх Муҳйиддин Мансур бир неча йиллардан буён Миср Араб Республикасида ҳам илм таҳсили билан, ҳам юзлаб шогирдлар етиштириб бераётган эди.
Аллоҳ устозларимизни саломатлик ва омонликда қилсин!