Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Янгиликлар

Ибн Салмонни судга берган Саудия разведкасининг собиқ ходими янги сирларни очди

3301

Саудиянинг валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад ибн Салмон 2015 йилда Сурияга Россия авиация кучларининг киритилишини қўллаб-қувватлаган эди, деб ёзади The Guardian. Бу ҳақда Ғарбга қочган қироллик разведкасининг собиқ юқори мартабали ходими Саад ал Жабрий маълум қилди.

Нашрнинг ёзишича, Ибн Салмоннинг ушбу қарорига Абу-Дабининг валиаҳд шаҳзодаси Ибн Зайд таъсир кўрсатган. 2015 йил феврал ойида Абу-Дабидаги Idex қуроллар кўргазмасида БААнинг амалдаги раҳбари Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодасига Сурияда фаолият олиб борган ва Америка Қўшма Штатлари қўллаб-қувватлайдиган “Мусулмон Биродарлар” жамоаси томонидан бўладиган катта таҳдид ҳақида гапирган.

Ушбу учрашувдан кейин Ибн Салмон ўша йилнинг июн ойида Санкт-Петербургда Россия президенти Путин билан учрашди ва бошқа масалалар қаторида Москванинг Дамашққа ёрдамини муҳокама қилди. "АҚШ Марказий разведка бошқармаси бу ҳақда билгач, ғазабланди", дейилади хабарда.

The Guardian экспертлари баъзи араб қиролликлари Россиянинг Суриядаги ҳаракатларини фақатгина тактик мақсадларда, "араб баҳори" ўз мамлакатларида ҳам бошланишидан қўрққанларидан қўллаб-қувватлаганликларини алоҳида таъкидлашди.

УЛАШИНГ:

Теглар:

Мавзуга доир:

Президентнинг Саудия Арабистонига ташрифидаги келишувлар амалга татбиқ қилинмоқда

668 16:08 29.11.2022

Саудия Арабистонида тошқин: кўчалар дарёга айланган

6026 13:43 25.11.2022

Ироқ ва Сурияда Эроннинг таъсири

1493 20:25 20.11.2022

Саудия Арабистони бир марталик виза муддатини узайтирди

1102 16:49 09.11.2022

Эроннинг Саудияга хавфи ҳақида эксперт мулоҳазаси

1016 14:00 06.11.2022

Саудиянинг биринчи электромобиль бренди ишга туширилди

2615 14:15 04.11.2022
« Орқага