Президент Иброҳим Раисий душанба куни бўлиб ўтган ҳарбий парад чоғида Эрон ҳарбийлари “Ислом республикасига қарши заррача ҳаракат қилса, Исроилнинг юрагини нишонга олади”, деди.
«Агар сиз миллатимизга қарши заррача қадам ташласангиз... қуролли кучларимиз нишони сионистик режимнинг юраги бўлади», деди Раисий телевидение орқали қилган чиқишида.
Ислом Республикаси тан олишдан бош тортаётган Исроил, Теҳрон ва жаҳон кучлари 2015 йилги ядровий битимни қайта тиклашга уринар экан, Ислом Республикасини «ядровий остона давлат» сифатида қабул қилмаслигини айтмоқда.
Теҳрон ва Вашингтон ўртасидаги қарийб бир йиллик билвосита музокаралар ўтган ой тўхтатилган эди. Исроил ҳеч қандай келишувга риоя қилмаслигини ва охир-оқибат Эрон ядровий иншоотларига қарши бир томонлама чора кўриши мумкинлигини айтмоқда.